Машҳад ва Бишкек ўртасидаги авиқатновлар қайта тикланди
(last modified Sat, 12 Jun 2021 07:50:32 GMT )
июн 12, 2021 12:50 Asia/Tashkent
  • Машҳад ва Бишкек ўртасидаги авиқатновлар қайта тикланди
    Машҳад ва Бишкек ўртасидаги авиқатновлар қайта тикланди

Эроннинг Хуросони Разавий вилояти аэропортлари бош директори, кўриб чиқилган лозим чоралар билан, Эрон ва Қирғизистон фуқароларининг фаровонлиги ва саёҳати учун Машҳад шаҳри ва Бишкек ўртасидаги авиқатновлар қайта тикланганини маълум қилди.

Бугун Эроннинг Хуросони Разавий  вилояти аэропортлари Бош директори Маҳмуд Амоний Боний ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида,  Хуросони разавий вилояти маркази Машҳад шаҳридан Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига парвозлар ҳар пайшанба куни  Машҳад шаҳридаги Шаҳид Ҳошимийнажод халқаро аэропортидан Бишкек халқаро аэропортига амалга оширилади деб қўшимча қилди.

Эроннинг Хуросоний Разавий  вилояти аэропортларининг бош директори ўз сўзларида, Машҳад аэропортидаги хорижий авиқатновлар ҳозирда   10 та йўналишда амалга оширишмоқда.

Халқаро рейслар-Тожикистон пойтахти , Бишкек, Душанбе, Қатар пойтахти Доха шаҳри, Туркиянинг Истанбул, Афғонистоннинг Қандаҳор, Ҳирот, Мозори Шариф ва Кобул, Ироқнинг Нажаф ва БААнинг Дубай шаҳрига амалга оширилади.