июн 13, 2021 11:16 Asia/Tashkent
  • 3 -чи теледебатда Эрон президентлик сайловларининг номзодлари режалари хулосасини баён этдилар
    3 -чи теледебатда Эрон президентлик сайловларининг номзодлари режалари хулосасини баён этдилар

Эронда бўлиб ўтадиган 13-президентлик сайловларига номзоддар 3 -чи теледебатининг якуний қисмида ўзларининг режаларини тақдим этиб уларнинг мазмун ва моҳиятини шарҳлаб беришди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон президентига номзод Сайид Амирҳусейн Қозизода Ҳошимий  3 чи теледебат хулосасида  ҳеч қандай камситиш бўлмаслиги ва бой ёки камбағал ҳам бўлмаслиги лозим деб таъкидлади.

Номзодлардан бошқа бири, Муҳсин Ризоий,  ҳам номзодларнинг 3 чи теледетабида  барча ваъдаларига содиқ қолишини таъкидлаб, мен тузаётган ҳукумат Эрондаги барча этник гуруҳларнинг ҳукумати бўлади деб изоҳлади.

Сайид Иброҳим Раисий ҳам ушбу мунозараларда  амалдаги ҳукумат 5 -чи ва 6-чи ривожланиш режаларини кўпини амалга оширмаган, аммо бу режалар кейинги ҳукуматда амалга оширилади, деб қўшимча қилди.

Номзодлардан, бошқа  бири Алиризо Зоконий ҳам бу теледебатда нутқини якунлар экан, ҳукуматни инфляция жойидан бошқармаслигига тўхталиб, бошлиғлар алмашиш ўрнида муносибларидан фойдаланамиз деб аниқлик киритди.

Муҳсин Меҳрализода ҳам  ўз хулососида, ҳаммамиз биргаликда ва бир- биримиз ёнида гуллаб, яшнаган, эркин ва мустақил Эронни барпо этиш учун ҳаракат қилайлик де айтди.

Эрон президентлик сайлови номзодларидан бири Абдуносир Ҳимматий эса  3 -чи мунозарада жараёнда ўз хулосаларида  мен Дональд Трампга деярли қуруқ қўл билан қарши турдим деб баён этди.

Саъид Жалилий ҳам  3 чи теледебатдаги ўз сўзлари якунида президент барча  республика учун президент бўлиши ва фуқароларнинг барча истак хоҳишларини бажариши кераклигини била олиши зарур деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ