июл 03, 2021 12:06 Asia/Tashkent
  • Эрон АҚШнинг Ироқдаги таркибига ёки иншоотларига қилинган ҳужумларда қатнашмаган
    Эрон АҚШнинг Ироқдаги таркибига ёки иншоотларига қилинган ҳужумларда қатнашмаган

Эроннинг БМТдаги доимий вакили бу ташкилот хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида, Эрон ҳукумати АҚШнинг Ироқдаги ҳеч бир ишчисига ва таъсисотларига бевосита ва билвосита аралашгани йўқ деб таъкидлади.

Эроннинг БМТдаги доим вакили, Мажид Тахтравончи  Хавфсизлик кенгаш раисига йўллаган мактубида  Эронга қарши барча айбловларни рад этиб,  Эрон ислом жумурияти  Ироқдаги АҚШ ишчилар ва таъсисотларига қарши  ҳужумда иштирок этмаган, бинобарин бундай айбловларни Эронга билвосита ва ё ки бевосита боғлашга қаратилган ҳар қандай уруниш нотўғри ва асоссиздир деб қўшимча қилди.

Тахтравончи шунингдек, АҚШнинг ўз таъбири билан   Эрон томонидан қўллаб- қувватланадиган гуруҳлар бундай ҳаракатларни амалга оширган деган иддаолари бутунлай асоссиздир деб таъкидлади.

Эроннинг БМТдаги элчиси  АҚШнинг минтақадаги бошқаларни  масъулиятизликда  айблаши ёки ўзининг минтақадаги ноқонинй ва авантюристик ҳарбий ҳаракатларидан оммавий афкорни чалғитишга уриниши мувафаққиятсизликка учраган деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ