август 26, 2022 12:57 Asia/Tashkent
  • Эрон NPTнинг 10-конференцияда қатанашёган давлатларнинг сионистик режимга нисбатан ҳал қилувчи позиция тутишларини таъкидлади
    Эрон NPTнинг 10-конференцияда қатанашёган давлатларнинг сионистик режимга нисбатан ҳал қилувчи позиция тутишларини таъкидлади

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси ядро қуроллардан холи Ўрта Шарқ ҳамда сионистик режимнинг юзлаб атом каллакларига қарши давлаларни ҳал қилувчи позициясини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси Мажид Тахтравончи Нью-йоркда эронлик журналистлар билан суҳбатида, Эрон делегациясининг ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг  10- чи конференциясида фаол иштирок этишга ишора қилиб, ядро қуролдан холи Ўрта Шарқ масласи Эрон учун энг муҳим масалалардан биридир деб айтди.

Эроннинг ушбу олий мартабали дипломати ўз сўзларида ядро қуролидан холи минтақа сифатида Ўрта Шарқ масаласи бу минтақасидаги барча давлатлар азият чекаётган муҳим мунозаралардан биридир, чунки сионистик режим юзлаб ядровий каллакларга эга бўлган режим сифатида ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага   (NPT) қўшилишга тайёр эмас ва бу режим ўзининг ядровий иншоотларини атом энергияси бўйича халқрао агентликк -МАГАТЭ назорати остига қўйгани йўқ деб қўшимча қилди.

Мажид Тахтравончи ўз сўзларида  NPT бўйича мазкур  конференциянинг аҳамиятга ҳам тўхталиб, Эрон Ислом делегациясининг фаол ва конструктив иштирокини баён этиб, афсуски, ядро қуролига эга бўлган давлатлар  NPT шартномасининг 6-моддасини бузган ҳолда ўз мажбуриятларини бажармадилар ва улар  ядровий қуролсизланиш томон ҳаракат қилиш мажбуриятини олган бўлсалар ҳам ядровий қуролсизланиш томон ҳаракат қилишмади деб  аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз 1 август куни бошланган NPT -Ядро қуролларини тарқатишни тақиқлаш бўйича ўнинчи конференцияси бошланди ва бугун бу конфенция якунига етади.

Ядро қуролига эга ҳамда бу қуролга эга бўлмаган давлатлар ҳам бу конференцияда фаол қатнашмоқда.

Бошқа хабарга кўра, Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Мажид Тахтравончи, бу ташкилотда миссияси якунида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашганида, ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани қайта кўриб чиқиш конференцияси, Комплекас ҳаракатлар режаси ва минтақавий муаммолар, ҳамда Форс Кўрфази,  шунингдек БМТнинг халқаро майдонидаги роли каби масалалар юзасидан фикр алмашди.

 

Ёрлиқ