феврал 21, 2021 15:44 Asia/Tashkent
  • Ғарбнинг икки ёқламалиги ва сукут сақлаши сояси остида сионистик режимнинг  ядровий фаолияти

Эрон Ислом Жумҳурияти 2018 йил 8 май куни Американинг ядровий келишувидан бир томонлама равишда чиқиши ва Баржом ядровий келишувида Эрон манфаатларига кафолат бериш учун Европанинг таклиф этган ечимининг ишга ярамайдигани исбот бўлганидан кейин ушбу келишувда кўрсатилган 26 ва 36 бандларига асосан ўзининг айрим мажбуриятларини 5 босқичда муаллақ ҳолатга келтирди.

Эрон энди 23 февралгача баржом ядровий келишувидаги ихтиёрий сайъ-ҳаракатини ҳам "санкцияларни бекор қилиш ва Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар" доирасида тўхтатишни мақсад қилган. 

Америка ва Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишда заиф амал қилган учта европалик мамлакатлар Эроннинг қонуний талабларига жавоб бермаслик учун Эроннинг тинч йўлидаги ядровий фаолиятлар дастури ҳақида  хавотирланиш изҳор этмоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф 

Эрон ташқи ишлар вазири бу сайъ-ҳаракатларга муносабат билдириб, Твиттер саҳифасида, Ғарбнинг ядровий фаолиятлар ҳақидаги позициясини икки стандартли деб билди ва минтақадаги ягона атом бомбаси ишлаб чиқарадиган Димона шаҳрида Исроил режимининг ядровий арсенали борасида АҚШ ва европаликларнинг сукут сақлашини танқид қилди. 

 

Муҳаммаджавод Зариф шанба куни ушбу твитта шундай ёзди: "Америка президенти, МАГАТЭ, Борис Жонсон Эммануэл Макрон, Ангелла Меркел сиз жуда хавотирдасизми? Ҳатто бир оз ҳам бўлса? Сизлар учун фикр билдириш умуман муҳимми? Мен шундай деб уйладим" 

 

 Ол-Маёдин ахборот агентлиги жума куни кечқурун ўтган 4 январ ойида тасвирга олинган сунъий юлдош тасврларини намойиш этиб, парчаланувчи материаллар бўйича халқаро гуруҳ тасдиқлади; ушбу сунъий юлдош тасвирлари Нақаб чўлидаги ноқонуний тадқиқот маркази ва Димона атом электр станциясида янги қурилиш ишлари олиб бориётганини тасдиқлайди,-деб эълон қилди. 

Сионистик режимнинг ядровий фаолиятлари 

Англиянинг Горден газетаси ҳам Принстон университетида халқаро хавфсизлик ва илмий дастурлар бўйича тадқиқотчи Павел Будвиг нақлига таяниб бу ҳақда шудай ёзди: "қурилиш 2018 йилнинг охирлари ва 2019 йилнинг бошларида бошланган ўхшайди. Бинобарин бу сайъ-ҳаракат икки йил олдин бошланган."

Америка олимлари федерацияси ҳам Исроил режими ўзининг ядровий арсеналида Демона оғир сув реакторида ишлаб чиқарилган плутонийдан 90-га яқин ядровий каллакчалар мавжуд деб тасдиқлади. 

Ишғолгар Исроил режими Димона реакторларини ишлаб чиқариш амалиётини 1950 йилларда Франция давлатининг кенг ёрдамида бошлади ва Америка ҳамкорлигида уни ривожлантирди.  

Бу фаолиятлар шундай бир шароитда давом этилмоқдаким, Исроил режими ўзининг ноқонуний ядровий таъсисотларини текширишга ижозат бермайди ва ядровий қуролларни кенгайтиришни ман этадиган шартномани имзолагани йўқ. 

Аммо Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятлар дастури ҳақида Америка ва Европанинг сохта иддаолари шундай шароитда баён этилмоқдаким, Эрон ядровий фаолиятларини назорат қилиш мунтазам равишда давом этмоқда ва Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлиги ихтиёрий сайъ-ҳаракатлар доирасида ҳатто ундан ҳам кенгроқ равишда давом этмоқда.  

МАГАТЭ бош котиби Рафаэл Гросси ва Эрон атом энергетикаси раҳбари Солеҳий 

Эрон расмийлари билан учрашиш учун Теҳронга сафар қилган МАГАТЭ бош котиби Рафаэл Гросси бир неча марта Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги яхши ҳамкорликларга ишора этган эди. 

Бугунги кунда Эрон Ислом Жумҳурияти ҳаими худди шу фактларни таъкидлайди ва Эрон ноқонуний фаолиятидан ташвишда эканликларини иддао қилаётган мамлакатлар, ташвиқот ва сохта спекуляция қилиш ўрнига ўзларининг минглаб ядровий қуролларига қарашлари ва минтақа ва жаҳонда ядровий қуролларни ривожлантиришига олиб келган ҳалокатли бузғинчи икки юзламачилик сиёсатдан воз кечишлари керак деб билади.  Арабистон ва Исроилнинг махфий фаолият олиб бориши бузғинчи ушбу жараённинг намунасидир.

Сионистик режимнинг ядровий фаолиятлари 

Эрон ташқи ишлар вазири бундан олдин ҳам 2019 йил декабр ойида сионистик режимнинг ядровий ракетани синовдан ўтказишига аксаламал кўрсатиб, шундай ёзган эди: 

"Европанинг учта мамлакати(Германия, Англия ва Франция)ва Америка ядровий каллакчаларни олиш учун лойиҳалаштирилган ва ракеталар билан жиҳозланган Ғарбий Осиёдаги ядровий арсеналлар ҳақида шикоят қилмайди; аммо Эроннинг мудофаа ва анъанавий қурол-яроқларидан ғазабланишади."  

Ёрлиқ