Эрон Халқаро Атом энергияси агентлигини сионистик режимнинг махфий ядровий дастурини текширишга чақирди
Эрон ислом республикасининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Халқаро Атмо энергияси агентлиги Бош директорига йўллаган мактубида сиоинстик режимнинг ядро дастурининг салбий оқибатлари тўғирисда огоҳлантириб, агентликни ушбу минтақавий ва глобал муаммони жиддий тарзда текширишда рол ўйнашга чақирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча,Эрон ислом республикасининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Козим Ғарибободий, мухбирлар билан суҳбатда ушбу мактубда Ядро қуролини тарқатмаслик тўғисидаги шартномага аъзо бўлган мамлакатлардан ушбу масала Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгаши ва агентликнинг умумий конферениясида кўриб чиқилиши сўралган дея изоҳлади.
Эроннинг МАГАТЭ Бош директорига йўллаган мактуби давомида Исроилнинг ядровий салоҳияти ва унинг таҳдидлари мавзуси ўнлаб йиллардан бери БМТ Бош Ассамблеяси ва Халқаро Атом энергияси агентлигининг кун тартибда бўлгани ва бу хусусда ушбу ташкилотлар томонидан кўп резолюция ва қарлорлар чиқраилганига тўхталиб, ушбу барча саъй-ҳаракатларга қарамай, Исроил режими Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасини эътибор бермай, шартномага қўшилишдан бош тортмоқда ва ўзининг барча ядровий иншоотлари ва фаолияттларини МАГАТЭнинг кенг қамровли кафолати ва текширувига топширишдан воз кечиб, Халқаро ҳамжамият қарашларига назарнописандлик қилмоқда деб эълон этилган.
Мактубада шунингдек МАГАТЭ Бош директори бу борада фавқулодда ва муҳим рол ўйнаши кераклиги ва Исроил режимини ядро қуролига эга бўлмаган режими сифатида дарҳол ва шартсиз Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасига қўшилиши ва барча ядровий материаллари ва таъсисотларини агентликнинг кенг- қамровли кафолати ва назоратига ўтказиши зарурлиги ҳам таъкидланган.