Мажид Тахтравончи: Эрон дунёда ядровий қуролсизланиш тарафдоридир
Эрон Ислом респубилккасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Эрон дунёда ядровий қуролсизланишнинг собит тарафдоридир деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Мажид Тахтравончи БМТнинг Нью-йоркдаги штаб -квартирасида бўлиб ўтган 10- Халқаро NPTни кўриб чиқиш конференециясида Эрон Ислом Республикаси ядровий қуролсизланишнинг собит тарафдори бўлгани билан бирга, ядровий қуролларни тарқатмаслик тарафдори ҳамдир ва Халқаро Атом энергияси агентлиги томонидан ҳимоя тизимини камситмасдан ва холис амалга оширишни қўллаб -қувватлайди деб қўшимча қилди.
Тахтравончи ўз сўзларида МАГАТЭ ўз вазифаларини пофессионал тарзда уччинчи томон босими ва айниқаса жосуслик ташкилотларнинг асосий айбловлардан холи бажариши кераклигини маълум қилди.
Эроннинг БМТдаги вакили ва элчиси АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқишига тўхталиб, Эрон ядровий келишув бўйича ўз ядровий мажбуриятларини бажараётган бир пайтда Халқаро атом энергияси ташкилоти 15 та очиб ҳисоботида кўриниб турибтики АҚШ 2018-йилнинг май оийда ундан чиқди ва бир томонлама санкцияларни қайта тиклади ва Эронга келишув бўйича ваъда қилинган иқтисодий мантфаатларидан фойдаланмаслиги учун Эронга қарши максимал босим компаниясини бошлади деб эълон қилди.
БМТдаги Эроннинг юқори мартабали дипломати шунингдек қачонки АҚШ тўғри қарор қабул қилса Эрон ўзининг компенсация чораларини тўхтатади ва 2015-йилги келишувга мувофиқ ядровий чора -тадбирларни тўлиқ амалга оширишни тиклайди деб айтди.