Теҳрон шаҳрида афғонлараро музокаралар саммити бошланди
(last modified Wed, 07 Jul 2021 07:05:55 GMT )
июл 07, 2021 12:05 Asia/Tashkent
  • Теҳрон шаҳрида афғонлараро музокаралар саммити бошланди
    Теҳрон шаҳрида афғонлараро музокаралар саммити бошланди

Эрон ислом республикаси мезбонлигида Теҳрон шаҳрида афғонлараро диалог саммити иш бошлади.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, афғонлараро музокаралар саммити бугун Теҳрон мезбонлигида, Афғонистон ҳукумати вакиллари,  Толибон гуруҳи олий сиёсий делегацияси иштирокида ҳамда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф нутқ сўзлаши билан иш бошлади.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  бу саммитнинг очилишида  АҚШнинг Афғонистон ички ишларига ҳарбий аралашуви ва  йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнидаги жиноятларига тўхталиб,  бугунги кунда Афғонистон халқи ва сиёсий раҳбарлари  бу мамлакат келажаги учун қарорлар қабукл қилишлари тўғри келади деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири, Афғонистондаги можароларни давом этаётганининг нохуш натижаларига тўхталиб,  афғонлараро музокаралар столига қайтиш ва  сиёсий ечимларни  Афғонистон сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар томонидан танланган энг яхши вариант сифатида баҳолади ва  Эрон ислом республикасини Афғонистондаги низо ва можароларни ҳал қилиш учун мавжуд фракциялар ўртасида музокаралар жараёнини ташкил этишга тайёрлигини эълон қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Эрон ҳукуматини  Афғонистонда тинчлик ўрнатилганидан сўнг бу мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва иқтисодий соҳаларини кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади.

 Музокараларнинг шу босқичида,  Афғонистон ҳукумат делегациясини мамлакатнинг собиқ ТИВ раҳбари Юнус Қонуний  ва  Толибон гуруҳини эса бу гуруҳ идораси раиси ўринбосари Аббос Стонекзай раҳбарлик қилмоқда.

 

 

Ёрлиқ