Раисий: Эрон давлати Фаластинни ҳимоя қилишни давом эттиради
(last modified Wed, 14 Jul 2021 06:24:56 GMT )
июл 14, 2021 11:24 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон давлати Фаластинни ҳимоя қилишни давом эттиради
    Раисий: Эрон давлати Фаластинни ҳимоя қилишни давом эттиради

Эроннинг янги тайланган президенти Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари ва Фаластин исломий ҳаракати бош котибига қилган мурожаатида, Теҳрон бу мамлакатниқўлла қувватлашга давом этиришини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигиниг хабар қилишича,  Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва  Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Ан-Нахолла  Эроннинг янги сайланган президенти Сайид Иброҳим Раисий билан телефон орқали суҳбатлашди.

Иброҳим Раисий телефон орқали бу суҳбатда, яна бир бор  Қуддус "қилич"ининг босқинчи сионистик режим қаршисидаги ғалабасини табриклаб, Эрон Фаластинни ҳимоя қилишга давом беради ва Қуддуси шарифни озод қилинишига қадар фаластинликларни қўллаб- қувватлашишига ишончингиз комил бўлсин деб  таъкидлади. 

Олдинроқ Сайид Иброҳим Раисий, Фаластин халқининг сионистик режими Ғазога қарши 12 кунлик урушдаги ғалабаси билан табрик этар экан, мазлум Фаластин халқи ва Фаластиннинг қаҳраомн муқовимат кучлари  яна бир бор буюк ва ҳал қилувчи синовни муваффақият билан бошдан ўтказдилар ва  Қудудсни озод қилишнинг ксак ғояси сари яна бир қадам ташлашда сионистик режимни орқага чекинишига мажбур этдилар.

Бундан ташқари телефон орқали бу суҳбатда Исмоил Ҳания  Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловларида Иброҳим Раисийниг ғалаба қозонигани билан табриклаб,  Эронга Фаластин халқини қўллаб-қувватлашиши учун миннатдрчилик билдирди.

Ан-Нахола ҳам Эроннинг янги сайланган президенти  Иброҳим Раисийга мувафақият тилаб,  Эрон ҳукуматини  фаластинликлар ва муқовимат жараёнини  қўллаб- қувватлашиши учун минатдорчилик билдирди.