июл 16, 2021 15:35 Asia/Tashkent
  • Эрон хавфсизлик вазири Ироқ миллий хавфсизлик ташкилоти раиси билан учрашди
    Эрон хавфсизлик вазири Ироқ миллий хавфсизлик ташкилоти раиси билан учрашди

Кеча Эрон хавфсизлик вазири Сайид Маҳмуд Алавий , Бағдодда Ироқ миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари Абдулғани Ал-Асадий билан учрашди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Ироқ миллий хавфсизлик идораис раиси матбуот идораси тарқатган баёнотида,  бу учрашувда  хавфсизлик ва разветка соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда Бағдод ва Теҳрон ўртасидаги қўшма ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш йўллари муҳокама қилингани маълум қилди.

Эрон хавфсизлик вазири Сайид Маҳмуд Алавий  учрашувида  Ироқда хавфсизликни ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун Эрон ҳаракатлари ва ҳимоятларини таъкидлаб  икки мамлакат манфаатлари йўлида алоқаларни янада яхшилаш ва ўзгартириш зарурлиги тўғрисида сўзлади.

Баёнотга биноан, Ироқ  миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари, Ал-Асадий икки томонлама муносабатларини тажриба ва хавфсизлик  маълумотлар алмашиш орқали кенгайтириш ҳамда терорризм ва гиёҳвандликка қарши курашишга ҳисса қўшиш ва умумий чегараларни таъминлаш орқали мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз кеча Ироққа сафар қилган Эрон хавфсизлик вазири бу мамлакат расмийлари жумладан  Ироқ президенти Барҳум Солеҳ, парламенти раиси  Муҳаммад Ал-Ҳалбусий, Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим Ал-Аъражийлар билан учрашди.

 

 

Ёрлиқ