Инқилоб раҳбари: фақат қаршилик ва муқовимат билан исломий мамлакатларнинг қолоқликларини қоплаш мумкин
(last modified Mon, 19 Jul 2021 06:53:48 GMT )
июл 19, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: фақат қаршилик ва муқовимат билан исломий мамлакатларнинг қолоқликларини қоплаш мумкин
    Инқилоб раҳбари: фақат қаршилик ва муқовимат билан исломий мамлакатларнинг қолоқликларини қоплаш мумкин

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳаж айёми муносабатидаги мурожаатларида исломий мамлаатларнинг қолоқликларига барҳам беришнинг ягона йўлини қаршилик эканлигига тўхталиб, бутун ислом минтақаси АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ёвузларига қарши туриш учун кураш майдонига айланган деб эълон қилдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Ҳаж айёми муносабатида  мусулмонларга йўллаган мурожаатларида, Байтуллоҳ зиёратида қатнашишга интилган қалблар орузусининг давом этишини  ўтаётган синовга ўхшаттириб,  Ҳаж мурожаталарини камайтирмаслик зарурулигига ҳам ишора қилдилар ва   тажовкузкор қудратлар айниқчса АҚШ қаршисида тура олишни бу олий мурожаатлардан эканлигини таъкидладилар.

Ул Зот  ислом дунёсининг муаммолари ва нотинчликларига ишора қилиб, қаршиилк ҳаракатлари авж олган, айниқса Фаластин, Яман ва Ироқдаги ўйғониш ҳаракатларни минтақанинг уимд бағишловчи ҳақиқатлари эканлигини маълум этдилар. Инқилоб Раҳбари  ўз сўзларида  Аллоҳнинг тўғри ва рост ваъдаси- мужоҳидларнинг ғалабасидир ва бу саъй-ҳаракат ва  жиҳоднинг илк натижаси  АҚШ ва бошқа зўравон қудратларни исломий мамлакатлар ички ишларига аралашишини олдини олиниши ва тўхтатилишидир деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек,  зўравон қудратларни ғазаблантирган Эрон ислом жумҳурятининг барча сўзлари  муқовиматга чақиришдир. Яъне исломий билим ва маърифтага  таяниб, АҚШ ва бошқа тажовузкор қудратларнинг ислом дунёси ички ишларига аралашишини тўхтатишдир. Табиийки,  АҚШ ва унинг иттифқочилари қаршилик ва муқовимат ҳаракатига нисбатан нафратга эгалар  ва турли равишлар билан қаршилик ҳаракатларига душманлик қилишни давом эттиришмоқда. Минтақадаги айрим режимларни зўравон қудратлар билан бирлашиши эса унга ёвузликларни давом эттиришига замин яратган бошқа аччиқ ҳақиқат ҳисобланади деб баён этдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари  мурожаатларининг бошқа қисмида,  АҚШ режимининг Сурия, Ироқ , Ливан ва бошқа мамлакталардаги муқовимат ҳаракталари, жасур ва ғаюр ёшларини амали, истак-хоҳишлари ва азм-иродасини ўзгартириш учун  тарғиботлари  ва уни Эрон ва бошқа айрим мамлакатларга нисбатан бериши,  ушбу шижоъ ва жасур ёшларни ҳақора қилиши,  АҚШнинг минтақа миллатларини тўғри англамагани ва  идрок этмаганининг бошқа нишонасидир деб айтдилар.

Бундай нотўғри англаш ва идрок эса,  АҚШни Афғонистонда таҳқир бўлиши ва хўрланишига олиб келди.  АҚШ бундан йигирма йил муқаддам Афғонистога шов-шувли бостириб киргани ва бу амалиётларида бегуноҳ халқни турли хил оғир қурол- яролар билан нишонга олгани ортидан энди ўзини ботқоқда қолганини сезди ва ўз ҳарбий кучлари  ва техникаларини бу мамлакатдан чиқаришга мажбур блди.

Албатта Афғонистоннинг ўйғонган халқи ўз мамлакатидаги  АҚШнинг разветка воситалари ва психологик қуролларга қарши ҳушёр туриши зарурий бир амрдир деб буюрдилар, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий.

Инқилоб раҳбари,  минтақа миллатлари  огоҳ ва ҳушёр бўлгани исботлаб беришган ва уларнинг ёндошуви эса АҚШни қондириш учун ҳатто Фаластиннинг ҳаётий масаласида АҚШ талабларини бажарадиган баъзи режимлардан бутунлай фарқ қилади деб изоҳладилар.

 

Ёрлиқ