Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон парламентлари раислари учрашиб мулоқот қилдилар
(last modified Thu, 05 Aug 2021 06:18:05 GMT )
август 05, 2021 11:18 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон парламентлари раислари учрашиб мулоқот қилдилар
    Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон парламентлари раислари учрашиб мулоқот қилдилар

Эрон парламенти раиси ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашувида минтақа давлатлари умумий муаммоларга жумладан терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳамадбоқир Қолибоф  Теҳронда Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашганида,  Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши муносабатларга ишора қилар экан,  Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни кенгайтиришга чақирди.

Қолибоф  мавжуд муаммоларга ечим топиш учун минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашга тўхталиб,  терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш минтақадаги муҳим масалалардан бири бўлиб,  бу барча давлатлар ҳамкорлигида муҳим деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси парламент дипломатиясининг имкониятларидан кўпроқ фойда олиш муҳимлигини эслатиб,  икки мамлакатнинг парламентлараро дўстлик гуруҳлари ўзаро муносабатларни осонлаштириши ва кучайтириши мумкин деб аниқлик киритди.

Ўзбекистон Миллий мажлиси раиси ҳам бу учрашувда Эроннинг 13-чи президентининг инаугурацияси маросимида қатнашишидан мамнунлигини билдириб,  икки мамлакат парламентларининг саъй-ҳаракалари  икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришда конструктивдир ва Ўзбекистон турли соҳаларда, айниқса иқтисодий соҳада ҳар қандай ҳамкорликка тайёр деб айтди.

Нуриддинжон Исмоилов  Тошкент давлатини Теҳрон ва бошқа минтақа давлатлари билан умумий муаммолар ва  масалаларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишга атйёрлигини баён этди.

 

Ёрлиқ