Раисий: Чет элликларнинг аралашувисиз минтақа давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги барқарор хавфсизликнинг зарур шартидир
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ироқ Ташқи ишлар вазири билан учрашувда таъкидлади: Минтақа давлатларининг чет элликларнинг аралашувисиз ўзаро таъсири ва ҳамкорлиги барқарор хавфсизликнинг зарур шартидир.
Сешанба куни Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашувда Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисий Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимийга Ироқ қўшниларининг учрашувига таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Эрон Президенти, бу учрашувда, Эроннинг чет элликларнинг минтақа ишларига аралашишини кескин ва таҳдидли деб билишини, шунингдек, минтақа давлатлари ўртасидаги мулоқотни икки давлат ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш омили деб билишини таъкидлаб, қўшиб қўйди: Хорижликларнинг аралашувисиз минтақа давлатларининг ҳамкорлиги ва интеграцияси - бу хавфсизликнинг барқарорлиги, тинчлик ўрнатиш ва минтақа халқлари фаровонлигини таъминлашнинг зарур шартидир.
Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн ҳам Ироқ Бош вазирининг таклифини Эрон Президентига топширди ва "Ироқ қўшни давлатлари йиғилиши" ни мамлакатнинг сиёсий жараёни ва иқтисодий тараққиётини қўллаб -қувватлашга қаратилган қадам деб атаб, илова қилди: "Бу учрашув минтақа давлатларининг биргаликдаги ҳаракатига пойдевор қўйиш учун қӯйилган қадам бӯлиб, у минтақада барқарор хавфсизликни яратишни назарда тутган.