Имом Ҳусейн /а/ шаҳодати йиллиги муносабатидаги азодорлик маросимларида Инқилоб раҳбари қатнашдидар
(last modified Tue, 17 Aug 2021 06:22:08 GMT )
август 17, 2021 11:22 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусейн /а/ шаҳодати йиллиги муносабатидаги азодорлик маросимларининг иккинчи кечасида Инқилоб раҳбари қатнашдилар
    Имом Ҳусейн /а/ шаҳодати йиллиги муносабатидаги азодорлик маросимларининг иккинчи кечасида Инқилоб раҳбари қатнашдилар

Ҳазрат Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн /а/ шаҳид бўлганларининг йиллиги учун азодорлик маросимарининг иккинчи кечаси Ислом Инқилоб раҳбарининг иштироки билан Исломий Иниқлоб асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниясида бўлиб ўтди.

Инқилоб раҳбарининг матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, маросимда  Ҳужжатулислом вал муслимин Сиддиқий ўз нутқида,   диний ҳукуматнинг муҳим вазифалари ва масъулиятларидан бирини  синфий бўлинишларга қарши туриш ва мазлумларнинг ҳаққини золимдан олиш эканлиги  ва Худо бу вазифани бажириши учун дин уламоларидан аҳд олганига тўхталиб, секуляризм-дунёвийлик ва инсоннинг Худо билан муносабатларини чегаралаш бу илоҳий аҳд ва бу муҳим ижтимоий масъулиятнинг бажарилишига зиддир деб таъкидлади.

Бундан ташқари бу маросимда жаноб Саъид Ҳаддодиён  равзахонлик ва марсияхонлик қилди.

 Дунёдаги шиа мусулмонларининг 3 -чи имоми Ҳазрат Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн-Имом Ҳусейн /а/ шаҳид бўлгани йиллигига тўғри келган  ҳижрий -қамарий 1443 чи йил муҳаррам ойининг 7- 12 чи кунларидаги азордорлик маросимлар -  6 кеча давомида Теҳрондаги Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусенияларида ўтказилади.

Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронлари ҳижрий 61 -йили муҳаррам ойининг  10 -кунида Карбало саҳросида шаҳид бўлишганди.