Эрон давлати Покистонда Ҳусейний азодорларига қарши уюширилган терактни қаттиқ қоралади.
(last modified Fri, 20 Aug 2021 10:34:27 GMT )
август 20, 2021 15:34 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Покистонда Ҳусейний азодорларига қарши уюштирилган терактни қаттиқ қоралади
    Эрон давлати Покистонда Ҳусейний азодорларига қарши уюштирилган терактни қаттиқ қоралади

Кеча Эрон ТИВ наттоғи террорчиларнинг Покистоннинг Панжоб штатида ўтказилган шаҳидлар сарвари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ шаҳодати йиллигидаги азодорлик карвонига уюштирган ҳужумларини қаттиқ қоралади.

ИРНА ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  ушбу терактни маҳкум этар экан бу жиноятда қурбон бўлганлар яқинлари ва аҳл- оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Саъид Хатибзода  ўз сўзларида, бундай ғайриинсоний ҳаракталар ва терактларига қарши курашни кучайтириши зарурлигини таъкидлаб,  бундай  жиноятларни содир этганлар , жиноят ташкилотчилари, ҳомийлари ва молиявий ҳомийларига қарши кураш олиб бориш учун  минтақаларининг барча мамлакатларини ҳамкорлик қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз кеча  террорчилар Покистоннинг Панжоб штати Баҳавал Нагар шаҳридаги Ҳусейний азодорлар маросмларига бир нечта гранаталар отишди ва натижада камида бу маросимнинг 3 нафар иштирокчилари шаҳид бўлиб  50 дан ортиғи жароҳатланди.

Ушбу теракт Покистон расмийлари ва диний раҳбарари томонидан ҳам қаттиқ қораланди.

 

Ёрлиқ