Генерал Боқирий: АҚШ шармандали мағлубият билан Афғонистонни тарк этади
(last modified Sun, 29 Aug 2021 09:22:48 GMT )
август 29, 2021 14:22 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: АҚШ шармандали мағлубият билан Афғонистонни тарк этади
    Генерал Боқирий: АҚШ шармандали мағлубият билан Афғонистонни тарк этади

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи АҚШ қўшинлари Афғонистонни шармандали мағлубият билан тарк этади деб айтди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  генерал Амир Ҳотамийни тақдирлаш ва  янги мудофаа вазири Муҳаммадризо Қароий Оштиёнийнинг иш бошлаши маросимида,  Афғонистонда юз бераётган сўнги воқеалар АҚШ жиночтларининг яққол далилидир. АҚШ 2 триллион доллар харажат қилишидан кейин Афғонистон армиясини ночор бир вазиятда қолдирди ва ночор бир армияга айлантирди деб таъкидлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий АҚШнинг кўп жиноятлари ва Ғарбий Осиё минтақасида ўтказган кўплаб ҳарбий операцияларига ҳам тўхталиб,  бошқа фитналар минтақанинг турли қисматларида кўриниб туриби ва давом этмоқда. Бундай шароитда  мудофаа қобилияти ва ривожланишини сақлаб қолиш жуда муҳим, уни маҳаллий ва самарали мудофаа тузум орқали амалга ошириш мумкин эмас деб аниқлик киритди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлғи ўз сўзларининг боқша қисмида,  урушларниг ўзгаришига ишора қилиб,  бугунги ва  бўзлажак урушлар ўтмишдаги урушларга деярли ўхшамайди ва  ўтган йили Қорабоғда бўлиб ўтган урушлар  ўтмишдаги урушларга ўхшамади, унда янги технологиялар ишга солинди деб эълон этди.

Муҳаммад Боқирий шунингдек ҳар хил сабабларга биноан исломий тизим учун мудофаа қудратини ривожлантириш аниқ ва муқаррар вазифадир деб қўшимча қилди.

Эрон ислом тизими охирги йилларда доимо кўп воқеалар ва   тартибсизликлар юз берган дунёнинг энг нозик географик нуқтасида жойлашган деб эслатди, деб генерал Боқирий.

Эрон ислом республикаси қуролли кучлар Бош штаби раиси шунингдек,  Эрон мудофаа вазирлиги  ўзгаришлар ва бўлажак урушларга мувофиқ куч ва янги технология ишлаб чиқариш учун вазифадордир деб маълум этди.

 

Ёрлиқ