Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 02 Sep 2021 11:50:21 GMT )
сентябр 02, 2021 16:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 595 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  595  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 108 минг 988  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 30  минг 279  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 55 минг 512 кишига етди.  

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 269  минг 508  бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 29  миллион 119 минг  568 киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 19 миллион 149   минг847  киши биринчи доза, 9 миллион 293   минг 143  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 28  миллион 442  минг 990 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ