Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 561 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 561 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 109 минг 549 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 27 минг 621 нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 83 минг133 кишига етди.
ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 302 минг 11 бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.
Ҳозиргача дунёда 220 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириболган ва улардан 4 миллион 558 минг нафари вафот этган.