Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 11 Sep 2021 10:28:03 GMT )
сентябр 11, 2021 15:28 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида мамлакатда 444 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 444  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 113 минг 824  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  16  минг 654  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 275 минг 567 кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 538 минг 419 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 30   миллион 123  минг  729 киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 22 миллион 149  минг  180  киши биринчи доза, 11 миллион 777   минг  896  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 33  миллион 927  минг  76 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ