Исломий: техник масалалар хусусида МАГАТЭ бош директори билан фикр алмашилди
(last modified Sun, 12 Sep 2021 10:07:31 GMT )
сентябр 12, 2021 15:07 Asia/Tashkent
  • Исломий: техник масалалар хусусида МАГАТЭ бош директори билан фикр алмашилди
    Исломий: техник масалалар хусусида МАГАТЭ бош директори билан фикр алмашилди

Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори билан фикр алмашдик деб айтди.

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гросси келажакда яна Теҳронга сафар қилишига тўхталиб, хавфсизлик чоралари таркибига кирувчи агентлик камераларини хотира карталарни алмаштиришга келишиб олинди деб изоҳлади.

Исломий ўз сўзларида,  Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори билан учрашувдан сўнг, барча чоралар ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ва МАГАТЭ ўз қонуний мажбуриятларни бажаришга самарали рол ўйнайди деб таъкидлади.

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси шунингдек Рафаэл Гросси билан учрашувда фақат техник масалалар муҳокама қилинди ва сиёсий масалаларга жой йўқ эди деб қўшимча қилди.

Исломий  музокаралар яхши ва конструктив бўлганини баён этиб,  музокаралар руҳи ва фазоси ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар яратишдан иборат эди , икки томон ўртасидаги муаммолар техник ва сиёсий масалаларга ўрин йўқ деб аниқлик киритди.

Рафаэл Гросси  ҳам Исломий билан учрашганидан сўнг, Эрон ва МАГАТЭ ўртасида турли масалаларда мулоқот ўтказишни муҳим деб атади.

У шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Муҳаммад Исломий билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида Эрон ва МАГАТЭ ўртасида турли масалаларда мулоқот зарурлигини айтди.