Эрон Атом энергияси ташкилоти ва МАГАТЭ қўшма баёнот чиқардилар
(last modified Sun, 12 Sep 2021 10:46:16 GMT )
сентябр 12, 2021 15:46 Asia/Tashkent
  • Эрон Атом энергияси ташкилоти ва МАГАТЭ қўшма баёнот чиқардилар
    Эрон Атом энергияси ташкилоти ва МАГАТЭ қўшма баёнот чиқардилар

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори қўшма баёнот тарқатдилар.

Эрон атом энергияси ташкилоти умумий алоқалар идорасиниг хабар қилишича, бугун МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ва Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий  учрашувидан сўнг икки томон қўшма баёнот чиқариб, Эрон ва МАГАТЭ ўртасида турли ядровий соҳаларда техник ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади.

Томонлар ҳамкорлик ва ўзаро ишонч руҳни ва уни давом эттириш муҳимилигини, шунингдек  муаммоларни конструктив ва фақат техник муҳитда ҳал этиш зарурлигини таъкидладилар.

Томонлар ўртасидаги мавжуд ўзаро муносабатлар ва ҳамкорилк доирасида  ўзаро учрашувларни тегишли даражаларда давом эттиришга қарор қилди.

Баёнотда келтирилишча, инспекторларга техник масалаларни муҳокама қилишлари ва  хавфсизлик чоралари таркибига кирувчи агентлик камераларини хотира карталарни алмаштиришга ҳаракат қилишларига рухсат берилади.