Хатибзода: Эрон ўз хавфсизликига қарши таҳдидларга тоқат қилмайди
(last modified Mon, 13 Sep 2021 09:23:03 GMT )
сентябр 13, 2021 14:23 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Эрон ўз хавфсизликига қарши таҳдидларга тоқат қилмайди
    Хатибзода: Эрон ўз хавфсизликига қарши таҳдидларга тоқат қилмайди

Эрон ТИВ наттоғи, Ироқ Курдистонидаги террорчи гуруҳларни нишонга олиш уларнинг Эронга зид ҳаракатларига жавобдир деб айтди.

Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  ҳафталик матбуот анжуманида  Эрон пресс мухбирининг саволига берган жавобида,  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Эронда бир нечта аскарларининг шаҳид бўлишига жавобан Ироқ Курдистонидаги террорчи гуруҳлар базасини нишонга олди деб  таъкидлади.

Хатибзода  Эрон ва Ироқ расмийлари ўртасидаги расмий ва норасимй музокараларда,  Ироқ ҳудудини террорчи гуруҳлар томонидан ишлатилишига йўл қўйилмаслиги ҳар доим таъкидланган деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, шунингдек  Эрон ислом жумҳурияти  пушаймон бўлган ва бошқалар томонидан хўрланишини истамайдиган террорчи гуруҳларни олқишлайди деб аниқли к киритди.

Эрон тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишга интилади деб айтди Хатибзода.

Эрон ТИВ наттоғи  Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги қўшма баёнот етарли даражада аниқ эканлигига тўхталиб, Халқаро атом энергияси агентлиги ўз ишини қўшимча протоклардан ва фильмлар ва хотира карталаридан фойдаланмасдан  амалга оширади. Хотира карталарни ҳаддан ташқари юкланиши туфайли агентликка кирмасдан алмаштириш керак бўлади. Бир қатор камераларни таъмирлаш ишлари бор улар жадвал бўйича бажарилиши керак деб эълон қилди.

Хатибзода ўз сўзларида, Эрон МАГАТЭ бошқарувчлар кенгаши йиғилишини диққат билан кузатиб бормоқда деб эслатди.

Эрон ТИВ наттоғи  шунингдек Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  яқинда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида қатнашиш учун Тожикистонга боради деб маълум қилди.

 

Ёрлиқ