Генерал Боқирий Ироқ шимолидаги террорчи ва аксилинқилоб гуруҳчаларни огоҳантирди
(last modified Sun, 19 Sep 2021 08:44:40 GMT )
сентябр 19, 2021 13:44 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий Ироқ шимолидаги террорчи ва аксилинқилоб гуруҳчаларни огоҳантирди
    Генерал Боқирий Ироқ шимолидаги террорчи ва аксилинқилоб гуруҳчаларни огоҳантирди

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси Ироқ шимолида аксилинқилоб террорчи гуруҳчаларнинг фитналари ва душманона ҳаракатлари тўғрсида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокмпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  бу штаб ўринбосари билан хайрашиши ва унинг ўрнида янги ўринбосарини таийнлаш маросимида  Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпусининг Ироқ шимолида ва бу мамлакатнинг Курдистон минтақасида ўтказган сўнгги амалиётларига ишора қилиб,бу минтақа расмийлари ва Ироқ ҳукумати бу гуруҳлар билан курашиш учун чора кўриши лозим деб таъкиадлади.

Генерал Боқирий  АҚШ давлатни минтақадаги барча базаларини ёпилишини таъкидлаб, Вашингтонни ушбу базадан аксилинқилоб террорчи гуруҳларнинг маркази сифатида фойдаланиши тўғрисида огоҳлантириб   биз аксилинқилобий террорчи гуруҳларга қарши амалиётларни давом эттирамиз ва ҳеч қандай бузғунчиликларга тоқат қилиб турмаймиз деб қўшимча қилди.

 Эрон  Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўз сўзларида, бу гуруҳларга қарши кураш бизнинг ҳуқуқимиздир ва БМТ уставида, ҳам бу ҳуқуқ биз учун берилган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ