Исломий: АҚШ барча санкцияларни амалий, самарали ва текшириладиган шаклда бекор қилиши керак
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси АҚШнинг ўзининг нотўғри сиёсатини тузатиши ва биринчи навбатда барча санкцияларни амалий, самарали ва текшириладиган тарзда бекор қилишининг вақти келган деб таъкидлади.
Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси ва президенти ўринбосари Муҳаммад Исломий Халқрао атом энергияси агентлигинг 65 чи умумий конференциясида, МАГАТЭ ўз низомномаси асосида аъзо мамлакатларга камситишдан ташқари ёрдам бериши ҳамда осойишта мақсаддаги атом энергиядан фойдаланишнии кенгайтиришга масъул эканлигига тўхталиб, Халқаро атом энергияси агентлиги аъзо давлатларга битим, тажриба ва технология ва ускунларни ҳеч қандай камситишсиз ёки сиёсий ҳаракатларсиз тарқатиш орқали барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам бериши керак деб қўшимча қилдли.
Муҳаммад Исломий ўз сўзларида Эрон ҳардоим Халқаро атом энергияси ташкилоти билан ҳамкорлик қилган ва ўз навбатида МАГАТЭ ҳам сиёсийлаштиришдан тийилиб мустақиллиги, холислиги ва профессионаллигини сақлаб қолиши керак деб изоҳлади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси шунингдек Эрон томондан ривожланиш тўсиқларни бартарф этиш мақсадидаги келишилган Биргаликдаги ҳаракат режаси -ядровий келишув Эроннинг яхши ниятини кўрсатиб берадиган энг ёрқин ва ошкор намунадир аммо АҚШ бирёқлама сиёсатлари билан ядровий келишув ҳамда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси қоидалаини бузди ва бу халқаро келишувни тарк этди деб эслатди.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Теҳрон давлатини 1974 йилдан ядро қуролсиз Ўрта Шарқ минтақасини яратиш ташаббускори сифатида, сионистик режимнинг махфий ҳарбий ядровий дастурлариан қаттиқ хавотир билдирганини таъкидлаб, 1995 йилда NPTни қайта кўриб чиқиш конференциясининг резолюцияси шунингдек , 2009 ва 2010 йиллардаги кекинги ҳаракатлар режасини қабул қилинганига қарамай, босқинчи сионистик режим ҳали ҳам ўз ядровий фаолияти ва объектларини МАГАТЭнинг кенг қамровли келишуви рўйхатига киритмаган деб эълон этди.