Эрон полиция бошқармаси гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашни кучайтиришни таъкидламоқда
(last modified Sat, 25 Sep 2021 12:12:01 GMT )
сентябр 25, 2021 17:12 Asia/Tashkent
  • Эрон полиция бошқармаси гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашни кучайтиришни таъкидламоқда
    Эрон полиция бошқармаси гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашни кучайтиришни таъкидламоқда

Эрон Полиция бошқармасининг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш бўлинмаси раҳари Осиё ва Океаниядаги гиёҳвандликка қарши кураш бўлинмалар бошлиқлари ва полиция бошлиқларининг фавқулодда йиғилишида барча мамлакатларни Халқаро миқёсидаги жиддий таҳдид бўлган гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Полиция боқшармаси гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш бўлинмаси  раиси  Мажид Каримий  Осиё ва Океаниядаги гиёҳвандликка қарши кураш бўлинмалар раислари ва полиция бошлиқларининг видеоконфренция орқали фавқулодда йиғилишида,  гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда Эроннинг саъй-ҳаракатларини шарҳлаб берди.

Генерал Мажид Каримий ўз сўзларида бутун дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш даромдлари бизнесга айланди ва ҳукуматлар суверенитетига турли даражада путур етказди, шунинг учун гиёҳванд моддалар савдосининг трансмиллий ва халқаро таҳдид сифатида даҳшатли ҳодисасини ҳал қилиш  керак деб қўшимча қилди.

Эрон Полиция бошқармаси гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш бўлинмаси  раиси Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва савдоси кўпайгани ва бу борада қўшни давлатларнинг хавотирига ишора қилиб, террорчи гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар савдогарлари ўз маблағларининг каата қисминии шу йўл билан топишади деб изоҳлади.

Мажид Каримий  шунингдек Эрон ҳар доим гиёҳванд моддаларнинг шарқий чегараларига криб келишига ва бошқа мамлакатларга олиб ўтилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилган ва шу йўл билан кўплаб моддий ва маънавий харажатарни ўз зиммасига олган деб эслатди.

Генерал Каримий ўз сўзларида,  контрабандачиларнинг мол -мулкини аниқлаш мақсадидаги ҳамкорлик ва муносаатлар даражасини ошириш ва уларнинг молиявий манбаларига зарба бериш  халқаро ва минтақавий даражада контрабандани назорат қилишга катта ёрдам бериши мумкин деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ