сентябр 26, 2021 16:42 Asia/Tashkent
  • Эрон мудофаа вазири: Эроннинг ракетага қарши мудофаа қудратини олдини олишда душман стратегияси мағлуб бўлган
    Эрон мудофаа вазири: Эроннинг ракетага қарши мудофаа қудратини олдини олишда душман стратегияси мағлуб бўлган

Эрон мудофаа вазири ўз сўзларида, душманлар Эроннинг мудофаа ва ҳарбий қудратини, хусусан Эрон ракетларига қарши мудофаа қудратини олдини олишда мувафақиятсизликка учраган деб айтди.

Эрон Мудофаа вазирлиги умумий алоқлара идорасига кўра, Эрон мудофаа вазири Муҳаммадризо Оштиёний  кеча  Муқаддас мудофаа ҳафтаси муносабатидаги мурожаатида  Садом режимини Эронга қарши  уюштирган ҳужумидан 41 йил ўтиб,  бугун биз  тарихнинг шу нутқисадамизки ҳатто буюк давлатлар ҳам бу пок ерга ҳужум қилишни ҳатто хаёлига келтирмайди деб изоҳлади.

Генерал Оштиёний ўз сўзларида  юклатма уруш бошланганининг биринчи кунларида Эроннинг қаҳрамон армияси   ҳарбий самолётларидан фойдаланиб душманга олов билан ўйнаш мумкин эмаслигини кўрсатиб берди, аммо амалиётлар майдонида  кўп чет эл давлатлари  Ироқнинг БААС режими армиясини кучайтириш мақсадида унга ҳар томоналма ёрдам кўрсатишди. Бундан ташқари  улар Эрон ислом республикаси ҳарбий қудратини олдини олиш учун бор куч кудратини ишга солишганди деб эслатди.

Эрон мудофаа вазири ўз сўзларида,  Эрон мудофаа йўлини давом эттиришига ички ва таъминот ва эронлик ёшларнинг салоҳиятини ошириш орқали эришилишини таъкидлаб, Эрон ислом республикаси  ҳарбий технология ва потенсиал нуқтаи назаридан шу даражага етганки нафақат дўстлар буни кузатишганди, ҳатто душманлар ҳам уни тан олишмоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ