Эроннинг БМТдаги делегацияси: Исроил эронбадбинлик билан ўзининг ёвузлик ҳаракатларини хаспўшлай олмайди
(last modified Tue, 28 Sep 2021 07:31:40 GMT )
сентябр 28, 2021 12:31 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги делегацияси: Исроил эронбадбинлик билан ўзининг ёвузлик ҳаракатларини хаспўшлай олмайди
    Эроннинг БМТдаги делегацияси: Исроил эронбадбинлик билан ўзининг ёвузлик ҳаракатларини хаспўшлай олмайди

Эроннинг БМТдаги делегацияси сионистик режими бош вазирининг асоссиз айбловлари ва иддаоларига кўрсатган аксиламалида, бу режим, эронофобия ҳаракатларини йўлга қўйиши жумладан Эроннинг тинч йўналишидаги дастурлари тўғрисидаги иддаолари билан минтақани беқарорлаштирувчи, шафқатсиз ва ёвуз ҳаракатларини оқлай олмайди деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон дипломатларидан бири Паймон Ғадирхумий томонидан ўқилиб берилган   Эрон ислом республикаси делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76 сессиясида сионистик режим бош вазири иддаоларига берган жавоб матнида қуйидагича келтирилган:  Нафтали Беннет олдини шафқатсиз сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу сингари қўлидан келгунича Эронга қарши асоссиз иддаолар ва нотўғри маълумотлар тақдим этишга уринмоқда ва ўзини мазлум қилиб кўрсатиш орқали Исроил режимини оқлашга ҳаракат қилиб келмоқда.

БМТдаги Эрон делегацияси  Нафтали Беннетнинг бу чиқишдаги ёвуз мақсади  ўтган 7 даҳа давомида минтақада сионстик режимнинг  беқарорлаштируви ҳаракталари ва ёвузликларини хаспўшлашдан иборат бўлганини эслатиб,  у ҳатто сионистик режим томонидан  етмиш йилдан бери паймол этилаётган фаластинликларнинг ҳақ- ҳуқуқи ҳамда  бу режим  томонидан Ғазо секторини ваҳшиёна қўршовга олингани ва бу Ғазонинг буюк қамоқхонага айлантирганига ишора қилмади деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча босқинчи сионистик режим  БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида,  Эроннинг тинч мақсаддаги ядровий фаолиятларига қайта асоссиз иддаолари ва туҳматларини такрорлади.