Тахтравончи: Хавфсизлик кенгаши Исроилни Сурияга қарши тажовузларини тўхтатишга ундаши керак
(last modified Wed, 29 Sep 2021 06:57:34 GMT )
сентябр 29, 2021 11:57 Asia/Tashkent
  • Тахтравончи: Хавфсизлик кенгаши Исроилни Сурияга қарши тажовузларини тўхтатишга ундаши керак
    Тахтравончи: Хавфсизлик кенгаши Исроилни Сурияга қарши тажовузларини тўхтатишга ундаши керак

Эроннинг БМТдаги доимий вакили кеча бу ташкилот хавфсизлик кенгашини Суриядаги сиёсий-хавфсизлик воқеаларига бағишланган йиғилишида, б кенгашини Исроилни Сурия суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигига тажовузларини дарҳол тўхтатишга мажбур қилишга чақирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТдаги Эроннинг доимий вакили Мажид Тахтравончи  Исроил режимини Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовузлари Халқаро ҳуқуқни яққол бузиш эканлигини таъкидлаб,  сионистик режимнинг душманлик ҳаракатлари минтақавий ва халқаро тинлчик ва хавфсизликига таҳдид солади деб изоҳлади.

Мажид Тахтравончи  бу йиғилишида  Суриядаги террорчи гуруҳларга қарши курашни янада кучайтириши зарурлигини баён этар экан, барча террорчи гуруҳарга қарши кураш тўхтовсиз давом этиши керак, чунки уларнинг мавжуддлиги ва жиноий ҳаракатлари  Суриянинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига шунингдек минтақа тинчлиги ва хавфсизликига таҳдид солади деб аниқлик киритди.

Эроннинг БМТдаги доимий элчиси шунингдек  Суриядаги  сепаратистик  бўлиниш ҳаракатлари ҳамда ўз ўзини бошқарадиган минтақаларни ташкил қилиш хусусидаги уринишларини рад этиб уларни қўллаб- қувватлашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлани кескин қоралади.

Мажид Тахтравончи ўз сўзлари якунида,  Сурияга қарши қўлланган бир томонлама санкцияларни бекор қилиш кераклигини яна бир марта таъкидлаб,  Эрон ислом республикасини  Сурия бирлиги ва яхлитлигини қайта тиклаши учун Сурия ҳукумати ва халқига ёрдам беришини такрорлади.