Генерал Покпур: минтақадаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришлари Эроннинг қизил чизиғидир
(last modified Fri, 01 Oct 2021 13:06:17 GMT )
октябр 01, 2021 18:06 Asia/Tashkent
  • Генерал Покпур: минтақадаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришлари Эроннинг қизил чизиғидир
    Генерал Покпур: минтақадаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришлари Эроннинг қизил чизиғидир

Эрон ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқлик қўшинлари қўмондони , қўшни мамлакатлар чегарасида ҳар қандай ўзгаришларини олдини олиш, Эрон Ислом республикасининг жиддий стратегиясидар деб айтди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Муҳаммад Покпур чегара минтақалари  ва чегара хавфсизлигини доимий равишда ҳимоя қилиши ва назорат этиш аҳамияти ва зарурлигига ишора қилиб,  турли ҳарбий машқларни ўтказилиши  миллий хавфсизликни мустаҳкамланиши ва кучайишига сабаб бўлади деб изоҳлади.

Соқчилар корпуси қуруқликдаги бўлинмлари раиси шунингдек  Эрон ҳамда дўст ва қўшни давлатлар чегараларининг хавфсизлиги ўзаро боғлиқ ва бир-бирига алоқадор масала бўлиб, бу  масала  Эрон учун катта аҳамиятга эгадир деб қўшимча қилди.

Генерал Покпур  ўз мудофаа қудратини юксалтириш йўлида машқлар ўтказишга тамойил кўрсатадиган ҳар бир мамлакат суверенитетини ҳурмат қиламиз деб эслатди.

Покпур сўзларининг бошқа қисмида ,  биз баъзи давлатлар 3 чи давлат таъсири остида Эроннинг жанговар бўлинмаларининг тайёргарлигига реал бўлмаган ва провакцион баёнотлар беришини шунингдек Эрон ҳаракатларига зарар еказишга уринишини қабул қила олмаяпмиз деб аниқлик киритди.

Эрон давлати қўшни давлатлар ва чегара минтақалар  минтақа ва мамлакатлар учун тинчлик ва хавфсизлик  ҳудуд бўлишини исатйди бинобарин   барча мусулмон халқларига душман бўлган  сионистик режим каби босқинчи режим қўшни мамлакатлар ҳудудларини  жинояткорлик ва ёвуз мақсадлари ўзанига айлантирмаслиги керак деб эълон қилди генерал Покпур.

 

Ёрлиқ