Амир Абдуллоҳиён: Эрон чегаралари яқинида сохта сионистик режим иштирокига тоқат қилмаймиз
Эрон ТИВ раҳбари кеча минтақа чегараларини ўзгартириш Эрон учун мақбул эмаслигини таъкидлаб, Эрон ҳеч қачон ўз чегаралари яқнида сохта сионистик режимнинг иштироки ва борлигига тоқат қилмайди деб изоҳлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён " Эроннинг биринчи телеканалининг " Нигоҳи як" кўрсатувида Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги баъзи муаммолар ҳақида гапирди ва икки мамлакатлар алоқаларга халақит ва зарба етказиш учун сионистик режим ва террорчи гуруҳларнинг уринишига ишора қилиб, Эрон муаммоларни сезувчанлик ва қатъият билан кузатади ва қўшниларга жумладан Озарбойжон республикаси билан дўстона муносабатда бўлади.
Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида Қорабоғ минтақасини озод қилиш пайтида айрим террорчи гуруҳларни минтақага келгани ва сионистик режим ҳам ушбу кескинликдан суиистемол қилишга уринишига тўхталиб, Эрон уша вақтда дипломатик каналлар орқали сиёсий ва ҳарибй ва хавфсизлик даражасидаги хавотирини билдирди ва Озарбойжон республикасининг юқори мартабали расмийларига Эрон давлатини Қорабоғни озод қилинишини ҳимоя қилгани бир мавзудир ва Теҳрон икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади, аммо Эрон ҳеч қачон сохта сионистик режимининг ўз чегаралари яқинида иштирок этиши ҳамда минтақада геополитик ўзгаришларига тоқат қилиб турмайди деб эслатди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек бу телекўрсатувда айрим режимлар хусусан Баҳрайнн режимини сионистик режим билан алоқларани нормаллаштиришига ҳам ишора қилиб, Баҳрайн ҳукмдорлари ўз халқи билан муносабатлар ўрнатиш ўрнига сохта сионистик режми билан муносаатларни тиклаш пайидадир деб эълон қилди.
Абдуллоҳиён Эрон ҳардоим сионистик режимни қонунийлаштирмаслик борасида ўз позициясини билдирганини таъкидлаб, минтақа келажаги учун сионистик режимга ўрин йўқ деб аниқлик киритди.