Инқилоб Раҳбари: шимолий- ғарбий қўшнилардаги муаммоларнинг ечими - хорижий қўшинлар аралашувининг олдини олишдир
(last modified Sun, 03 Oct 2021 10:57:39 GMT )
октябр 03, 2021 15:57 Asia/Tashkent
  • шимолий- ғарбий қўшнилардаги муаммоларнинг ечими- хорижий қўшинлар аралашувининг олдини олишдир
    шимолий- ғарбий қўшнилардаги муаммоларнинг ечими- хорижий қўшинлар аралашувининг олдини олишдир

Ислом Инқилоб муаззам раҳбари Эрон қуролли кучлари офицерлик университетининг битирвчилари маросимида видеомурожаатларида мамлакат шимоли -ғарбидаги қўшнилар масалаларига ишора қлиб, мамлакатимизнинг шимоли-ғарибдаги қўшнилардаги воқеаларнинг ечими-бу мамлакатларга хорижий қўшинларнинг аралашувини олдини олишдадир деб айтдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлар олий қўмондони Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  бугун  мамлакатнинг Имом Ҳусейн /а/ номидаги офицерлик  университетида қуролли кучлар зобитлик университетининг битирувчи талабалари қўшма маросимда видеоконференция орқали қилган нутқида,  бу ифтихорли кучлар  Эроннинг буюк ва ғурурли халқи ва азиз ватанимизнинг мустаҳкам қалъаси ва таянч нуқтисадир деб эълон этдилар.

Инқилоб раҳбари видоеоконференция орқали бу мурожаатларида,  минтақадаги хорижий мамлкатларнинг аралашуви ихтилофлар ва зарар манбаи бўлиб, барча масалалар ва ҳодисалар чет эл аралашувисиз ва  минтақа мамлакатлари Эрон қудрати ва рационаллгини ва қуролли кучларидан илҳом олган ҳолда ҳал этилиши керак деб буюрдилар.

Ислом Инқилоб раҳбари ўз сўзларида, хавфсизлик мамлакат тараққиёти учун зарар бўлган барча  ишларнинг асосий ва муҳим инфратузилмаси эканлиги ва чет элликларга таянмасдан мамлакат хафсизликига эришиш зарурлиигга тўхталиб,  албатта бу масала Эрон халқи учун норма ва оддийдир, лекин турли давлатлар  ҳатто Европа мамлакатлари бу муаммодан ранж чекмоқда деб қўшимча қилдилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий  Европа ва АҚШ ўртасидаги сўнгги баҳсларга ишора қилиб,  баъзи Европа давлатлари АҚШнинг ҳатти -ҳааркатларини орқадан урган ханжар сифатида билишди ва Европа  ўз хавфсизлигини таъминаш учун НАТО ва АҚШга таянмасдан мустақил равишда таъминлашини айтишди деб эслатдилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек  Европа мамлакатлари  АҚШга яъне  Европага қарши бўлмаган мамлакатларга таянгани сабаб ўзининг устувор хавфсизлигини таъминлашда камчиликларга дуч келган бўлсада  ўз ҳарибй кучларини АҚШ ва бошқа мамлакталар  назоратига киритган бошқа давлатларнинг вазияти хусусида гапирмаса ҳам бўлади, зеро барчаси маълум деб таъкидладилар.

Ислом Иниқлоби раҳбари  бошқаларга таянган ҳолда ўз хавфсизлигини таъминлашни хом хаёл сифатида баҳолаб,  бу хаёлга дуч келанлар тез орада зарбасини ҳам татиб кўришади, чунки  чет элликларнинг ҳар қандай мамлакат хавфсизлиги, уруш ва ё тинчликига   бевосита ва билвосита аралашиши  мусибатли фожеаларга сабаб бўлади деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари АҚШнинг маънавиятсиз ва ахлоқсиз қўшинларини Афғонистонни тарк этганини бу мамлакатнинг ҳақиқий бўлмаган ва  ёлғон қудратининг натижаларини яққол наумнаси эканлигини баён этиб, АҚШ  20 йил олдин Толибон гуруҳини ағдариш мақсадида Афғонистонга юриш қилди ва бу узоқ муддатли босқинчилик даврида кўп жиноятлар содир этишди, кўп инсонларни қатл этдилар аммо ушбу инсоний ва моддий харажатлар ва зарарлардан кейин  Афонистон ҳукумтини Толибонга топшириб бу мамлакатдан чиқиб кетишди . Бу ҳодиса дунё мамлакатлари  учун сабоқдир деб аниқлик киритдилар.

Эрон армияси олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  АҚШ армияси ва унга ўхшаган мамлакатлар қўшинларини Голливуд фильмларига ўхшайдиган тасвирлари шоудан ўзга нарса эмас чунки  уларнинг моҳияти Афғонистонда яққол маълум бўлди деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари  Шарқий Осиё аҳолисининг АҚШ ҳарбийларига бўлган нафратини эслатиб,  АҚШ қаерга аралашмасин халқлар уларни ёмон кўради деб қайд этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  барча мамлакталарни мустақил  ва халқига таянадиган ва қўшнилар билан ҳамкорлик қиқладиган  армиясига эга бўлишлари барчалар манфаатидадир.

Минтақа қуролли кучлари  минтақа хавфсизлигини таъминлай олишади ва  ўз манфаатларини ҳимо қилиш учун хорижий қўшинларининг аралашишга ёки ҳарбий иштирокига мутлақо рухсат бермаслик лозим деб эълон этдилар.