Саъид Хатибзода: Арманистон ТИВ раҳбарининг ташрифи олиндан режалаштирилганди
(last modified Mon, 04 Oct 2021 11:06:08 GMT )
октябр 04, 2021 16:06 Asia/Tashkent
  • Саъид Хатибзода: Арманистон ТИВ раҳбарининг ташрифи олдиндан режалаштирилганди
    Саъид Хатибзода: Арманистон ТИВ раҳбарининг ташрифи олдиндан режалаштирилганди

Эрон ТИВ наттоғи Арманистон ташқи ишлар вазирининг Теҳронга ташрифи олдиндан режалаштирилганини баён этиб, Озарбойжон республикаси ўз ҳудудларини 3 чи режимлар томонидан Эронга қарши суиистеъмол қилинишига рухсат бермаслиги керак деб айтди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода, журналистларга ҳафталик учрашувида, олдиндан  режалаширилган Арманистон ТИВ раҳбарининг Теҳронга сафари икки томонлама масалалар ва сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда алоқаларни кенгайтириш доирасидадир деб  изоҳлади.

Эрон ТИВ наттоғи  Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги  тушунмовчиликлар ҳақида ҳам гапириб,  Эрон ва Озарбойжон ресупбликаси ўртасидаги муносабатлар, доимо ривожланиш ва кенгайиб бориш ҳоладидар деб қўшимча қилди.

 Қорабоғдаги урушдан кейин, Эрон принсипиал сиёсат олиб борган ва  Озарбойжон республикасидаги биродарларидан ҳеч қадай ёрдамни дариғ тутмаган деб таъкидлади Хатибзода.

Саид Хатбизода ўз сўзларида  Озарбойжон республикаси ҳудудларида сионистик режим ва ИШИД жангариларининг иштирокига ҳам тўхталиб,  Қорабоғ урушидан бугунгача  бундай хабарлар келиб тушди ва биз бу ҳисоботларнинг барчасини Бокудаги дўстларимизга етказиб улар билан бўлишдик де аниқлик киритди.

 Турли йиғилишларда ҳам дўстларимиз  билан бошқа давлатларга ҳеч қандай хавф йўқлигини ва ҳисоботлар илгаригидек уларнинг қўлида бўлганини маълум қилдик деб  эсатди.

Эро ТИВ наттоғи, Боку учун бошарув вазифаларни бажариши яхшироқ ва икки томонлама муносабатлар тўғри йўлидадир деб қайд этди.

 

Ёрлиқ