Харрозий: Боку расмийлари бегоналардан хавфсизликни сотиб олиш хаёлидан қутулиши керак
Эрон Ислом Республикаси ташқи алоқалар стратегик кенгаши раиси Озарбойжон Республикаси ҳукумати чет элликдан хавфсизлик сотиб олиш хаёлидан қутулиши зарур деб таъкидлади.
Эрон- пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ташқи алоқалар стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий Озарбойжон респбилкаси сионистик режимини ўз ҳудудига киришга рухсат берганини танқид қилиб, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун чет элликларга ишониш мантиқий ва оқилона ечим эмам деб изоҳлади.
Камол Харрозий шунингдек чет эл кучлари таъсири ҳар қанча ошса мезбон мамлакатнинг унга қарамлигитобора кучайиб боради деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом Республикаси, ташқи алоқалар стратегик кенгаши раиси, Эрон ўзига ишончи ва хорижий кучларга қарам бўлмагани сабаб минтақада шубҳасиз катта қудратга эришган деб аниқлик киритди.
Харрозий ўз сўзларида сионистик режими Озарбойжон республикаси ҳудудида кутилмаганда ва ё мақссадсиз ўз уясини ташкил қилгани йўқ ва албатта ёвуз мақсадларни кўзда тутган. Шунингдек Бокудаги ҳозирги ҳукуматнинг стратегик хатоликлари туфайли уруш оловини ёқиш борасида сионистик режимнинг ёвуз мақсадлари ҳалоктали бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас деб қайд этди.
Эрон Озарбойжон республикаси расмийларига бегоналарга таяниб хавфсизликни сотиб олиш хаёлидан воз кечиши ва фақат ўз халқига таяниб иш тутишини тавсия қилади, чунки бу мамлакат ўз хавфизлигини таъминлашга қодир қаҳрамон ва курашувчан халққа эгадир деб эълон қилди.