октябр 13, 2021 14:27 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Покистон армияси қўмондони билан учрашди
    Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Покистон армияси қўмондони билан учрашди

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий Покистон армияси қўмондони генерал Қамар Жовид Божво билан учрашиб мулоқот қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Покистонга расмий ташриф билан борган Эрон Қуролли Кучлари штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  Исломободда Покистон армияси қўмондони генерал Қамар Жовид Божво билан мулоқот қилди.

Генерал Муҳаммад Боқирий ва генерал Божво  бу учрашувда Эрон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама алоқалари, мудофаа муносабатлари ва минтақадаги воқеалар, жумладан Афғонистондаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

 Томонлар сўнгги йилларда қўшни икки давлат ўртасида ҳарбий, хавфсизлик ва чегара алоқалари ўсиб бораётганининг тенденсиясига ишонч билдирган ҳолда улар ўзаро алоқаларни ривожланишга қарор қилишди.

 Терроризмга қарши курашда биргаликдаги ҳамкорликни ривожлантириш, кадрлар алмашинуви, чегара бошқарувини кучайтириш, ахборот алмашиш ва мудофаа бўйича маслаҳатлашувларни кенгайтириш Эрон ва Покистон Қуролли кучлари расмийлари учрашувида муҳокама қилинган бошқа масалалардан эди.

 

Ёрлиқ