Иброҳим Раисий: қўшни давлатлар ва минтақа билан мулоқот қилиш бизнинг устовор вазифаларимиздир
(last modified Tue, 19 Oct 2021 07:28:50 GMT )
октябр 19, 2021 12:28 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: қўшни давлатлар ва минтақа билан мулоқот қилиш бизнинг устовор вазифаларимиздир
    Иброҳим Раисий: қўшни давлатлар ва минтақа билан мулоқот қилиш бизнинг устовор вазифаларимиздир

Кеча Эрон президенти Эрон давлатини ҳеч қачон музокара столини тарк этмагани ва музокаралар натижасига жиддий қарашга эга бўлганини таъкидлаб, ядровий музокаралар самарали бўлиши учун бошқа томон санкцияларни бекор қилишга жиддий тайёрлигини кўрсатиши керак деб айтди.

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  Эрон халқи билан жонли эфирдаги суҳбатида, Эрон ислом жумҳуриятини  эълон қилган нарсага содиқ ва жиддий эканлигини билдириб, бошқа томон ҳам жиддийлик билан амал қилиши керак деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида,  Эроннинг ШҲТ ва бошқа минтақавий шартномаларга қўшилганига тўхталиб, қўшни давлатлар ва минтақа билан мулоқот қилиш бизнинг устувор вазифаларимиздир деб қўшимч қилди.

Эрон президенти шунингдек  Афғонистондаги ўзгаришлар ва Теҳрон давлатининг бу хусусдаги позицияси ҳақида ҳам гапириб, Эроннинг Афғонисондаги стратегияси барқарорлик ва бирлик яратишдир деб аниқлик киритди.

Раисий  Эроннинг афғон ҳукмдорларидан инклюзив ҳукумат тузишни кутганига тўхталиб, Афғонистонда  барча фаол гуруҳлар ва этник гуруҳларни ифодаловчи инклюзив ҳукумат тузилиши керак ва бу Эрон томонидан қўллаб- қувватланади деб айтди.

Эрон президенти,  шунингдек АҚШ режимини ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаши ва Афғонистонда бу террорчи гугуҳ жангариларининг борлигига ишора қилиб, АҚШ ҳар доим минтақада айниқса Афғонистонда беқаррорликк ва ишончсизликларни сабабчиси бўлгани деб эълон қилди.

Иброҳим  Раисий  афғон ҳукмдорларини бу мамлакатда ИШИД га қарши курашга чақириб, Афғонистон халқи тинч, хавфсиз ва осойишта ҳаёт кечириши учун тинч яшай олиши керак деб қайд этди.