октябр 20, 2021 11:38 Asia/Tashkent
  • Исломий Ваҳдат конференциясида ваҳдатни сақлаш ҳамда исломий мамлакатлар ўртасида бўлинишдан воз кечиш таъкидланди
    Исломий Ваҳдат конференциясида ваҳдатни сақлаш ҳамда исломий мамлакатлар ўртасида бўлинишдан воз кечиш таъкидланди

Ислрмий ваҳдат-ислом бирлиги бўйича 35- халқаро конференциясининг очилиш маросимида маърузачилар Қуръони каримдан оятлар ўқиб, бирликни сақлаш ҳамда бўлинишдан сақлаш муҳимлиги шунингдек АҚШ ва сионистик режимининг ислом мамлакатлари ўртасида фитналар солиши ва бўлинишларни қўзғатиш режалари ҳақида гапирдилар.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ислом мазҳаблари яқинлашуви анжумани раиси ҳужжат-ул- ислом вал муслимин   Қози Аскар Қуръони карим доирасида амал қилиб, пайғамбар суннатларини ҳимоя қилиш ва  аҳл байт /а/  тавсияларига риоя қилишни  ислом уммати орасида бирликка эришиннинг йўлари деб атади.

 Ироқнинг Нажаф шаҳри жума намозининг имоми ҳужжат ул ислом вал муслимин Садруддин Қабанчи ҳам  ўз нутқида  исломий бирликни сақлаш аҳамиятини таъкидлаб,  айрим ислом мамлакатлар жумладан Эрон ва Туркиядаги мазҳаблар яқинлиги режасиниг муваффақиятлари ҳақида гапирди.

Қабончи шунингдек  Имом Ҳусейн /а/ Арбаин маросимлари ва зиёратларини  ислом мазҳаблари яқинлашувининг бошқа омилларидан бўлганига тўхталиб,  Имом Ҳусейн  фақат шиаларга хос эмас ва барча мусулмонлар орасида умумий нуқта ҳисобланади деб изоҳлади.

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри жума намозининг имоми Ёсин Мўсавий ҳам  Эрон ислом расмийлари айниқча Инқилоб раҳбарига  бу конфренцияни ташкил қилишгани сабаб миннатдорчилик билдириб, шиа мазҳаби фиқҳи асосида  ислом бириликига чақирув муҳим принсипдир деб қўшимча қилди.

Унга кўра,  худди АҚШ қўшинларини шарманда қилиб чиқариб юборгани дек, Ироқ халқи  АҚШ ва сионистик режимнинг бўлиниши ва фитнага асосланган сиёсатларини ўз ҳудудларида амалга оширилишга йўл қўймайди деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз,  Исломий бирлик, тинчлик ҳамда ислом дунёсида бўлиниш ва низоларан воз кечиш" шиори остидаги Исломий ваҳдат бирлиги конференцияси 35 чи сессияси  Теҳронда бошланди.

 

Ёрлиқ