БМТ: АҚШнинг Эронга қарши дору-дармон санкциялари инсон ҳуқуқларини бузишдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i66336-БМТ_АҚШнинг_Эронга_қарши_дору_дармон_санкциялари_инсон_ҳуқуқларини_бузишдир
БМТ тарқатган ҳисоботида, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари Эрондаги айрим касаллар ва беморлар ҳуқуқларни бузишдан ўзга нарса эмас деб эълон қилди.
(last modified 2021-10-20T11:38:14+00:00 )
октябр 20, 2021 14:22 Asia/Tashkent
  • БМТ: АҚШнинг Эронга қарши дору-дармон санкциялари инсон ҳуқуқларини бузишдир
    БМТ: АҚШнинг Эронга қарши дору-дармон санкциялари инсон ҳуқуқларини бузишдир

БМТ тарқатган ҳисоботида, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари Эрондаги айрим касаллар ва беморлар ҳуқуқларни бузишдан ўзга нарса эмас деб эълон қилди.

ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, инсон ҳуқуқлари ишларидаги БМТ экспертлари ва махсус ҳисоботчилари тарқатган ҳисоботида,  АҚШ санкциялари сабаб Эронда айрим беморларни керакли дори-дармонлар ва тиббий-асбоб ва таҳжиҳзотларни олишига муаммолар келиб чиққанини таъкидлаб  санкциялар бу беморларга инсон ҳуқуқларидан айниқса соғлиқ ҳуқуқидан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда деб қўшимча қилди.

 Ҳисоботда  Швеция фармацевтик компаниясининг АҚШ санкциялари туфайли тиббий бинтларни Эронга жўнатишни бекор қилиш тўғрисидаги қарорига алоҳида қайд этилган.

Тиббий бинтлар  камдан-кам учрайдиган тери касаллиги бўлган  Эй Би беморлари учун мўлжаланган.

Бу турдаги бинтларнинг ягона ишлаб  чиқарувчиси швециялик компания бўлиб у илгари санкциялар туфайли ўз маҳсулотларини Эронга экспорт қилишни тўхтатган эди.

Эспертларга кўра, АҚШ санциялари Эронда бу касалликка чалинган ва яшаётган болалар ва бошқа одамларнинг соғлиқ ҳуқуқидан фойдаланишига тўсқинлик қилди. Одамларнинг тиббий тажҳизотлар билан таъминлашидаги муаммолар инсонларни соғлиққа бўлган ҳуқуқларини бузишдир ва  агар уларнинг кўпроқ азоб-уқубатларига олиб келса, бу аттайин бўлмасада ғайриинсонийдир ҳисобланади.