Раисий: Эрон ва Тожикистон муносабатларида янги саҳифа очилган
Кеча Эрон президенти Теҳрода Тожикистон ташқи ишлар вазирини қабул қилганида икки давлат ва икки халқ ўртасидаги чуқур тарихий, диний ва маданий муштараклик мавжудлигига тўхталиб, бу имкониятлардан яқинроқ ва кенгроқ муносабатлар ва ҳамкорилкни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун фойдаланиш зарурлигини маълум қилди.
Кеча Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳронда Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин билан учрашганида, Тожикистонга уюштирган сўнгги сафарини эслатиб, яқинда амалга оширилган сафарда икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очилди, бу имкониятлардан икки халқ манфаати йўлида фойдаланишимиз зарур деб изоҳлади.
Эрон президенти ўз сўзлари давомида, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун қўшни давлатлар хусусан Эрон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорилк муҳимлигини таъкидлаб, биз барча афғон этник гуруҳлари ва сиёсий гуруҳлардан иборат инклюзив ҳукумат ташкил этилишини истаймиз деб маълум қилди,
Иброҳим Раисий Афғонистонда мамлакат хавфсизлигини таъминлай оладиган, урушлар ва қон тўкишлар ва биродарлик урушга чек қўядиган инклюзив ҳукумат бўлиши кераклигини баён этди.
Эрон президенти ва Тожикистон ТИВ раҳбари учрашувда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидин Муҳриддин ҳам Оятуллоҳ Раисийнинг бу мамлакатга ташрифини икки мамлакат мунлсабатларидаги янги саҳифани очилиши эканлигига тўхталиб, Теҳрон ҳукумати билан алоқалар ва ҳамкорлик даражасини имкон қадар ошириш, эришилган келишувларни амалга ошириш ва якунлаш ниятидамиз деб эълон иқлди.
Сирожиддин Муҳриддин Афғонистондаги вазият юзасидан Тожикистоннинг хавотирларига ишора қилиб, Афғонистонда барча этник гуруҳлар ва афғон халқини ҳурмат қиладиган ҳукумат ташкил этилиши кераклигини айтди.
-
Эрон президенти: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидагии муносабатлар йўлида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас