октябр 28, 2021 12:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистон муаммоларининг ягона ечими барча этник гуруҳлардан иборат инклюзив ҳукумат тузишдир
    Афғонистон муаммоларининг ягона ечими барча этник гуруҳлардан иборат инклюзив ҳукумат тузишдир

Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарлари Теҳронда ўтказилган саммитида чиқарган муштарак баёнотда, барча этник гуруҳлар иштирокидаги кенг қамровли ва инклюзив сиёсий тузилма Афғонистон муаммоларининг ягона ечимидир деб эълон қилдилар.

Кеча  Теҳрон шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари  ва Россия ташқи ишлар вазирининг иккинчи саммити бўлиб ўтди ва якунида қўшма баёнот чиқарилди.

Саммитда қатнашган мамлакталар ТИВ раҳбарлари  тарқатган баёнотида,  халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларини эслатиб, афғон халқининг мустаҳкам тинчликка интилишларини ҳурмат қилга ҳолда баёнот бериб, Афғонистон барқарорлиги, тараққиёт, фаровонлик ва қўшни давлатлар билан ҳамжиҳатликда  муносабатлар ўрнатилишига умид билдирилар.

Баёнот давомида,  Афғонистондаги мураккаб ҳарбий -сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар вазиятдан хавотир билдирилган ва ТИВ раҳбарлари  Афғонистондаги барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат утзиш зарурлигини эслатиб,  Афғонистонда тинчлик , барқарорлик ва миллий ярашувни қўллаб- қувватлашга бу мамлакатга қўшни давлатлар истак- хоҳиши эканлигини маълум қилишди.

Баёнотда  миллий муросага эришиш учун манфаатдор томонлар ўртасида мулоқот ва музокаралар йўли билан низоларни ҳал этишнинг давоми ва реал қўллаб-қувватлашни таъкидлаган ҳолда, Афғонистонда барқарор сиёсий ечим ва инклюзив ҳукуматни шаклланиши белгилланган. Шунингдек  Афғонистондаги ҳозирги масъуллар халқаро ҳамжамитяни  Афғонистон ҳудуди қўшни давлатлар учун хавф туғдирмаслигига ишонтириш керак ва жиноий  террорчилик ва сепаратистик гуруҳлар томондан фойдаланмаслигига ва қўшни мамлакталарга дўстона муносабатларга эга бўлишига кафолат бериши лозим деб келтирилган.

 Афғонистонга қўшни давлатлар  ТИВ раҳбарлари ва Россия ташқи ишлар вазири саммити сўнгидаги баёнотида,  Халқаро ҳамжамият ва донор давлатларни  афғон қочқинларини қабул қилувчи давлатлар хусусан Эрон, Покистон ва Афғонистонга қўшни бошқа давлатларга етарли молиявий ёрдам кўрсатишга чақирилган.

 

Ёрлиқ