Генерал Саломий: АҚШ дунё бўйлаб қирқдан ортиқ урушларга сабаб бўлган
Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони, дунёнинг 40 та ҳудудидаги 40 дан ортиқ йирик урушлар АҚШнинг дунёдаги сиёсати маҳсулидир деб айтди.
Бугун Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий Теҳронда ўтказилган зўравон қудратларга қарши кураш куни бўлмиш-13 обон маросимида АҚШнинг дунёдаги урушқоликларига тўхталиб, АҚШ давлати Европада, Африкада, Жанубий Америкада, Узоқ Шарқда, Ўрта ё ки Яқин Шарқда /Ғарбий Осиё/ ва Россияда урушлар олиб бориб 8 миллиондан ортиқ инсонлар умрига зомин бўлган деб эълон қилди.
Генерал Саломий шунингдек давлат тўнтариши, иқтисодий санкциялар, ҳарбий урушлар, фуқаролар қўзғолони каби мамлакатларнинг ички ишларига 200 дан ортиқ аралашувлар тарихан ҳарбий қудратини кенгайтириш орқали ҳарбий ва сиёсий мақсадларини амалга ошириш пайида бўлган АҚШ сиёсати маҳсулотдир деб қўшимча қилди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони АҚШ дунёда 750 та ҳарбий база ўрнатиш орқали дунёда кенг- қамровли сиёсий ҳукмронлик ўрнатишга уриниб келди деб изоҳлади.
Генерал Ҳусейн Саломий бундан 42 йил олдин яъне 1979 чи йил 4 ноябр ёки ҳижрий-шамсий 1358 йил 13 обон кунини эсга келтириб, АҚШ ўзининг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий қудратини энг юқори чўққига чиққан ва Эрон халқи буюк ва улуғвор Инқилобини бошланиши пайтидаи буюк инқилоб юз берди деб аниқлик киртди.
Бугун ҳижрий ҳижирй шамсий 1400 обон ойининг 13 куни милодий ҳисоб билан 2021-йил 4-ноябрь Эрон Ислом республикасига Халқаро зўравон қудратларга қарши кураш миллий кунидир.
Бундан роса 42 йил олдин, яъни 1979- йилнинг 4 ноябрида эронлик талабалар АҚШнинг Эрон Ислом Инқилобига қарши кетма-кет фитналарига қарши эътирозлари чоғида Теҳрон шаҳридаги АҚШнинг жосуслик уяси, яъни элчихонасини тасхир қилиб,эгаллаб олшиганди.