ноябр 10, 2021 17:13 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши Ҳиндистон Бош вазири билан мулоқот қилди
    Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши Ҳиндистон Бош вазири билан мулоқот қилди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ҳиндистон Бош вазири билан учрашиб қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашди.

Эрон -пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистонга қўшни мамлакталар 3 чи саммити ё ўзи минтақавий хавфсизлик музокараларнинг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Деҳлига сафар қилган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг раиси Али Шамхоний  бугун Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан мулоқот қилди.

 Деҳли йиғилишида қатнашган бир гуруҳ делегация раҳбарлари билан бирга бўли ўтган мазкур учрашувда,  Али Шамхоний,  икки томонлама алоқаларда Эрон ва Ҳиндистон етакчиларининг мақсадларини амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб,  Чобаҳор портини минтақавий алоқалар ва шимол-жануб транзит йўлидаги аҳамиятини маълум қилди.

 Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, АҚШ томонидан Афғонистонни йигирма йиллик босиб олинганидан кейин мамлакатдаги ҳозирги вазиятни  ўта қора ва ачиқ тасвир эканлиги ва  Афғонистоннинг оғир аҳволи минтақага салбий таъсирини етказаётганини баён этиб,  минтақавий хавфсизлик бўйича йиғилиш доирасида бу муаммоларга ечим топиш зарурлигини таъкидлади.

 Бу учрашувда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам  корнавирус вазиятда бу делегацияларини ташриф буюрганидан миннатдоричлик билдириб, Афғонистон вазиятидан хавотир билдирди ва бу мамлакат муаммоларига ечим топиш учун барча томонларнинг саъй -ҳаракталари зарурлигини маълум қилди.

 

Ёрлиқ