Генерал Ҳожизода: Эроннинг учувчисиз учоқлари душманлар кўзига " тикан" бўлди
(last modified Thu, 11 Nov 2021 10:16:42 GMT )
ноябр 11, 2021 15:16 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода: Эроннинг учувчисиз учоқлари душманлар кўзига \
    Генерал Ҳожизода: Эроннинг учувчисиз учоқлари душманлар кўзига \" тикан\" бўлди

Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси ҳаво-фазо кучлари қўмондони, Эроннинг учувчисиз учоқлари душман кўзига тикан бўлганига ишора қилиб, душманлар йиллар давомида, Эронга қарши қурл яроқ эмбарго жорий қилишга уринди, аммо уларнинг барча ҳаракталари натижасиз қолди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳаво-фазо кучлари қўмондони Амирали Ҳожизода  Ислом Инқилоби соқчилари ҳаво-фазо кучлари шаҳидлари ва Ҳож Ҳасан Теҳроний Муқаддам шаҳид бўлганининг ўн йиллигини улуғлаш маросими доирасида  сўзлаган нутқида, душманлар эса  ракеталар мавзусида музокара ўтказишни таклиф қилишмоқда, зеро Эрон Ислом республикаси ракеталари ва  дронлари душманнинг кўзига тикан бўлган. Улар шунингдек Эрон  ракета ва дронларини чеклаш кераклигини иддао қилишмоқда ва бу эса бизни куч қудратимизнинг нишонасидир. Душманларнинг йиллар давомидаги уринишлари  айниқса Эронга қарши санкциялари ҳеч қандай натижа бермади деб эълон қилди.

Ҳожизода  душманларнинг барча вариантлар стол устида эканлиги тўғрисидаги иддаоларига тўхталиб,  ҳозирда дунёдаги давлатлар гуруҳи ичида омон қолиши ва мавжудлиги ҳақда ҳар доим сўз очадиган  ва бу ҳақда ҳардоим ўйлайдиган режим фақат сионистик режимидир деб аниқлик киритди.

Ислом Инқилоб  соқчилар корпуси ҳаво -фазо кучлари қўмондони шунингдек бинобарин  борлиги ва мавжудлиги ҳақида суҳбатлайдиган режим ҳалокатга маҳкумдир ва бундай режим  бошқа мамлакат тўғрисида суҳбатлаша олмайди ва  қиладиган таҳдидлари ҳам  асосан ичкарисида таъср қиладию холос деб эслатиб ўтди.

Генерал Ҳожизода сўзларининг бошқа қисмида, сионистик режим масъуллари эса  улар биринчи бўлиб ҳужум бошлашини биладилар, аммо бу ҳужумнинг якунини биз тайинлаймиз. Албатта бундай хатоликнинг якунида сиоинстик режим нобуд бўлади ва агар бундай хатоликка йўл қўйса  уларни йўқ бўлиб кетилиши муддатидан олдинроқ амалга  оширилади деб баён этди.