Эрон ва Қирғизистон иқтисодий вазирлари икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидладилар
Эрон ва Қирғизистон иқтисодиёт вазирлари учрашганида, савдо алоқаларни кенгайтириш ва "шимол-жануб" йўлагини мустаҳкамлаш масалалари қарашларининг муштарак боби бўлганини маълум қилшди.
ИРНА ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Эрон иқтисодиёт ва молия вазири Сайид Эҳсон Хонзодий Теҳронда Қирғизистон республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиевни қабул қилганида Эрондаги 13 ҳукуматининг қўшни давлатлар , минтақа ва унинг иттифоқчилари билан муносабатларини ривожлантиришга асосланган ташқи сиёсатига ишора қилиб, икки давлат ишбилармонлари ва хўжалик фаоллари фаолиятини рағбатлантириш ва яхшилаш учун зарур қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири бу учрашувда Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги иқтисодиёт алоқаларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини баён қилар экан, Эроннинг юк ташиш, хусусан Бандар Аббосдан Каспий денгизигача бўлган йўналишидаги ўзига хос имкониятларини, Марказий Осиё давлатларини "Шимол-жануб" йўлагини кучайтириш истагини ҳам маълум қилди.
Қирғизистон иқтисодиёт вазири бу мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлгани ва Эроннинг бу Иттифоқининг назоратчи аъзоси бўлганига ҳам тўхатилиб, Евроосиё иқтисодий Иттифоқи икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун катта потенсиалга эгалигини қўшимча қилди.