Эрон ва Афғонистон парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси: Эрон афғонистонлик муҳожирларга бефарқ эмас
Эрон ва Афғонистон парламентлари дўстлик гуруҳи раиси Эрон ислом республикасини афғонистонлик муҳожирларга нисбатан бефарқ эмаслиги, аммо Халқаро ҳамжамият ҳам масъулият билан иш оли бориши зарурлигини таъкидлади.
Эрон ва Афғонистон парламенталаро дўслик гуруҳи раҳбари Али Жеддий " Хонаи миллат" ахборот агентлиги билан суҳбатда, Афғонистондаги сўнгги вазият туфайли бу мамлакат фуқаролари муҳожирларининг янги тўлқинига ишора қилиб, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги тарихий, маданий умумийлик ва инсоний бурчимизни ҳисобга олган ҳолда, биз афғонистонлик муҳожирларга бефарқ бўла олмаймиз лекин уларни бошқариш зарурийдир ва улар учун режа тузиш керак деб изоҳлади.
Али Жеддий ўз сўзларида, Халқаро ҳамжамият ҳам амал қилиши ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги иддаоларини малда исботлаб бериши ҳамда мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик билан ўз вазифасини бажариши керак деб қўшимча қилди.
Эрон ва Афғонистон парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари афғонистонлик муҳожирларнинг бир қисми Эрон орқали ўтиб Форс кўрфази ва Европа давлатларига кўчиб ўтади ва бошқа бир қисми эса Эронда қолмоқда. Аммо Эрон хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан алоҳида ёрдам олгани йўқ ва кўпайиб бораётган муҳожирлар сонининг асосий маданий, хавфсизлик масъулияти Эрон зиммасига тушмоқда деб аниқлик киритди.
Али Жеддий шунингдек муҳожирлар учун чегара лагери ташкил этилгаи ва бу одамларнинг бир қисми ўша лагерга жойлаштирилганини маълум қилди.