Эрон ТИВ раҳбари Сурияда терроризмга қарши кураш зарурлигини таъкидлади
-
Эрон ТИВ раҳбари Сурияда терроризмга қарши кураш зарурлигини таъкидлади
Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Сурияда терроризмга қарши кураш учун Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларнинг мувафаққиятли тажриба ва потенсиалларидан фойдаланиш зарур деб айтди.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Россия президентининг Сурия ишларидаги махсус вакилии Лаврентьев ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Вершинин билан учрашганида икки мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорликка тўхталиб, Эрон ва Россиянинг Суриядаги қўшма ҳамкорликларни тўлиқ муваққат тажриба сифатида баҳолади ва Сурия ҳукумати ва суверенитети иродаси доирасида тузилганини қўшимча қилди.
Теҳронда бўлиб ўтган бу учрашувда Эрон ТИВ раҳбари Суриядаги терроризмга қарши кураш учун икки мамлакатнинг мувафаққияли потенсиллари, ҳамкорликларини ва тажрибалардан фойдаланиш таъкидлади ва Сурияни қайта қуриш ва бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш мақсадида иқтисодий тармоқларни мустаҳкамлаш учун Эрон ва Россиянинг яқн ҳамкорликда баҳра олишни ҳам қўшимча қилди.
Россия президентининг Сурия ишларида махсус вакили Лаврентьев ва Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Вершинин ҳам бу учашувда, РоссиЯ ТИВ раҳбари ўринбосари Амир Абдуллоҳиёнга етказиб, икки томонлама, кўп томонлама ва Сурияга тегишли мавзуларда икки мамлакат делегациялариниг музокараларининг аҳамиятли деб баҳоладилар.
Россия расмийлари шунингдек, Дамашқда ўтказган сўнгги музокаралари ва учрашувига ишора қилиб, Суриядаги сўнгги ўзгаришлар ва халқаро майдондаги ҳаракатлари ва вазияти ҳамда бошқа халқаро ўйинчилари билан алоқаларин изоҳладилар.