Амир Абдуллоҳиён: АҚШнинг бир -бирига зид позициялари музокаралардаги асосий тўсиқдир
(last modified Wed, 24 Nov 2021 07:42:23 GMT )
ноябр 24, 2021 12:42 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: АҚШнинг бир -бирига зид позициялари музокаралардаги асосий тўсиқдир
    Амир Абдуллоҳиён: АҚШнинг бир -бирига зид позициялари музокаралардаги асосий тўсиқдир

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён, кеча швецариялик ҳамкасби Игнасио Гассис билан телефон орқали суҳбатларида, келаси ҳафта Венада Эронга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш учун музокараларни бошланишига ишора қилиб, Теҳрон яхши келишувга эришишга қатъийдир, аммо АҚШнинг қарамақарши ҳаракатлари музокаралардаги асосий монеа ва тўсиқ бўлмоқда деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича.  Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  телефон орқали бу суҳбатда,  АҚШ бир томондан ядровий келишувга қайтишдан манфаатдор эканлигини бошқа томондан сўнгги бир неча ҳафта ичида Эроннинг жисмоний ва ширкатларига қарши санкциялар жорий этилганини таъкидлаб,  Эрон  АҚШ ҳатти-ҳаракатини қараб хулоса чиқаради деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  бу суҳбатда, Ямандаги инқирозли вазиятига тўхталиб, Эрон ислом республикаси,  Яман урушини тугатиш ва бу мамлакатдаги қамални олиб ташлашга бор куч-қудратини ишга солади деб маълум қилди.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, минтақа ва Афғонистондаги вазият хусусидаги сўзларида Эрон Афғонистоннинг амалдаги бошқаруви органини инклюзив ҳукумат тузишга ундашини баён этиб,  қиш фасли арафасида бу мамлакатдаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди ва  Афғонистондаги гуманитар вазият ва қочқинлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро саъй-ҳаракатларга чақирди.

 Швецариянинг ТИВ раҳбари ҳам телефон орқали бу суҳбатда икки мамлакат муносабатларининг 100 йиллиги муносабати билан Эронга қилган ташрифини эслатиб, Эронни тарихий ва жуда жоибали мамлакат деб атади.

 У Швецария  мамлакатини  Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишни истайдиганига ишора қилиб, Теҳрон давлатини Афғонистонда дипломатик  ечим топгани ва қочқинларни қабул қилганини олқишлади.