ноябр 25, 2021 11:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқалар ва халқаро воқеалар юзасидан фикр алмашдилар
    Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқалар ва халқаро воқеалар юзасидан фикр алмашдилар

Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ўзгаришлар ва Эрон миллатига қарши АҚШ режимни ноқонуний санкцияларни бекор қилиш учун ядровий келишув музокаралаи маслаларини муҳокама қилишди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  видеоконференция орқали ўтказилган хитойлик ҳамкасби Ванг И билан мулоқотида  сўнгги ойларда Эрон ва Хитой алоқаларидаги ижобий ўзгаришлардан мамнунлигини билдириб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий келишувларни амалга ошириш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилгани ва унинг тафсилотлари энг қисқа фурсатда Хитой томонига етказилишини маълум қилди.

Абдуллоҳиён сўзларнинг бошқа қисмида,  Эрон ва 4+1 гуруҳининг кўп томонлама маслаҳатлашувларини ва МАГАТЭ Бош директорини Теҳронга қилган сафарини изоҳлаб,  бу сафар чоғида  Халқаро Атом энергияси агентлиги билан технологик муаммоларни ҳал қилиш учун принсипиал келишувларга эришилган деб  қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  бу суҳбатда  Эрон яхши келишвуга эришиш учун Вена музокараларига тўлиқ ирода билан келади ва  АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасини ноқонуний тарк этгани ва Европа томонини ўз мажбуриятларига риоя қилмаганини ҳисобга олсак, агар улар ўз мажбуриятлари бажариш учун зарур ирода билан музокарага киришса, келишувга тезда кириш имконияти пайдо бўлади деб баён этди.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Эрон президентинтинг Афғонистон бўйича махсус вакилининг Кобулга қилган яқиндаги сафарига тўхталиб, у Афғонистоннинг бошқарув органи сифатида бўлган Толибон расмийлари билан маслаҳатлашиб, афғонистонликларнинг эҳтиёжларини қондириш учун инклюзив ҳукуматни шакллантиришига ва икки давлат чегараларини очиш муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Онлайн шаклида бўлиб ўтган бу мулоқотида, Хитой ташқи ишлар вазири Ванг И ҳам Эрон ва 4+1 гуруҳи ўртасидаги музокараларни қайта бошлангани ва Халқаро Атом энергияси агентлиги бош директорини Теҳронга уюшгирган сафарини олқишлаб, Эроннинг Биргаликдаги ҳаракат режасин қайта тиклаш бўйича ҳаракатлари ва позицияларини адолатли деб баҳолади.

Хитой ТИВ раҳбари  ўз сўзларида, қўшни мамлакатларнинг афғонистонликларга ёрдам бериш, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш ташаббусини кучайтириш зарурлигини ҳам маълум қилди.

Ёрлиқ