Раисий ва Эрдуғон терроризмга қарши курашни кучайтиришни таъкидладилар
(last modified Thu, 09 Dec 2021 07:15:32 GMT )
декабр 09, 2021 12:15 Asia/Tashkent
  • Раисий ва Эрдуғон терроризмга қарши курашни кучайтиришни таъкидладилар
    Раисий ва Эрдуғон терроризмга қарши курашни кучайтиришни таъкидладилар

Эрон ва Туркия президентлари телефон орқали суҳбатларида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларини ошириш ва терроризмга қарши курашни кучайтиришни таъкидладилар.

Эрон президентлик идораи сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойб Эрдуғон билан телефон орқал суҳбатларида  икки мамлакатни терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлаб,  терроризмга қарши курашни энг муҳим ва асосий йўли мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилишдир ва  Эроннинг террорримзга қарши курашдаги ёрқин курашлари тарихини инобатга олиб, биз барча  давлатларнинг терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликларини олқишлаймиз деб айтди.

 Эрон презиенти шунингдек Теҳрон ва Анқара давлатларини икки давлат ўртасидаги савдо -иқтисодий соҳаларидаги ҳамкорликларининг аҳамиятига тўхталиб, Теҳронда муштарак саммити ўтказилиш билан ҳамкорликларни ривожлантириш янги босқичга киради деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий  минтақа миқёсидаи ўзининг сўнгги маслаҳатлашувлари ва мулоқотларига ишора қилиб, минтақа муаммолари минтақа давлатлари доирасида ва давлатларнинг фаол иштироки билан ҳал этилиши керак ва чет эл давлатлари аралашувига эҳтиёж йўқ деб айтди.

  Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуған ҳам телефон орқалибу суҳбатда  иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги икки мамлакат ҳамкорликларини аҳамиятли бўлганини таъкидлаб, минтақа мамлакатлари ўртасида қўшма ҳамкорилк қилиш ғояси устувордир ва яқинда ўтказилган маслаҳатлашувлар ва сафарлари унинг муваффақиялаиниг нишонасилдир деб изоҳлади.

  Ражаб Тойиб Эрдуған шунингдек  Теҳрон ва Анқара ўртасидаги  қўшма ҳамкорликлар йиғилишлари ўктазилишини баён этиб, Теҳронга келаси ташрифида икки мамлакат ўртасидаги  алоқаларни янги босқичга киришини маълум қилди.