Эрон президенти: қўшнилар билан стратегик ҳамкорликларни давом эттирамиз
(last modified Sat, 11 Dec 2021 11:17:38 GMT )
декабр 11, 2021 16:17 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: қўшнилар билан стратегик ҳамкорликларни давом эттирамиз
    Эрон президенти: қўшнилар билан стратегик ҳамкорликларни давом эттирамиз

Эрон президенти Иброҳим Раисий санкцияларни бекор қилиш ва унга қарши кураш йўлида қўшнилар билан алоқалар ва яхши қўшничилик сиёсатларии Эрон учун тактик эмас балки стратегик ҳаракатдир деб айтди.

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, Иброҳим Раисий  бугун  Эронни хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари раҳбарлшарининг сайланган йиғилишида қўшни давлатлар билан ҳамкорликларни кенгайтиришга эътиор бериб,  Эроннинг мавжуд потенсиалларини инобатга олиб,  қўшни давлатлар билан алоқаларни янада кенгайтириш мумкин ва  бу орада Эрон ТИВ-нинг ҳиссаси кўпроқдир деб эълон қилди.

Раисий Эроннинг санкциялар таъсирини камайтириш ва уларни бекор қилиш бўйича икки  стратегияга тўхталиб, айримлар Эрон ислом республикаси музокара қилмайди  ва бошқалари  Эрон музокараларда жиддий қатнашмайди ва бирон дастурга эга эмас деган иддаолар қилишарди аммо Теҳрон ҳукумати  муносиб қатнашди ва таклиф қилган мантини тақдим этиш орқали музокараларда жиддий эканини кўрсатди деб эълон қилди.

Эрон президенти ўз сўзларининг бошқа қисмида агар иккинчи томон Эронга нисбатан золимона санкцияларни бекор қилишга қарор қилса, яхши келишувга  эришилади ва Эрон албатта яхши келишувга интилмоқда деб қўшимча қилди.

Сайид Иброҳим Раисий  шунингдек минтақадаги айрим давлатлар ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларнинг нормаллаштирилганини танқид қилиб, бу нормаллашув мазкур давлатлар учун ҳам сионистик режим учун ҳам хавфсизликни таъминламайди деб эслатди.

Эрон ислом республикаси президенти нутқининг бошқа қисимда, айрим давлатлар сионистлар билан алоқаларни нормаллаштиришга  ва ҳам  Исроил режимини минтақа мамлакатлари чегараларига яқинлаштириш уринишмоқда аммо бу ҳатти-ҳаракат уларга фойда келтирмайди деб баён этди.

Раисий Эронни минтақа мамлакатларига нисбатан хайрихох эканлигини маълам қилиб,  Эрон билан муносабатдаа бўлиш ва  Теҳрон билан турли соҳаларда муносаатларни минатқа тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга кўмааклашади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти   Афғонистон муаммоларини бу мамлакатда бегоналар иштирокнинг натижаси эканлигига ҳам ишора қилиб,  НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги иштироки ва ҳузури пайтида бу мамлакат яхши кун кўрмади  декб изоҳлади.