декабр 22, 2021 16:17 Asia/Tashkent
  • Эронлик кинорежисернинг фильми яна Оскар мукофоти номинациялари рўйхатида жой олди
    Эронлик кинорежисернинг фильми яна Оскар мукофоти номинациялари рўйхатида жой олди

Эронлик режиссиёр Асғар Фарҳодийнинг " Қаҳрамон" номли фильми Оскар мукофотининг 2022-йилги энг яхши халқаро 15 та фильм номзодлари рўйхатига киритилди.

Эрон пресс ахборот агентлигиинг хабар қилишича, 2022- йилги Оскар мукофоти  10 та номинацияси бўйича дастлабки номзодлар рўйхати эълон қилинди ва  Эрон киноси номидан режиссёр Асғар Фарҳодий суратга олган " Қаҳрамон" фильми эса энг яхши халқаро /инглиз тилидаги/ фильм йўналишида энг яхши 15 та фильм қаторида жой олди.

Эронлик режиссер Асғар Фарҳодий фильмлари 5 та марта Оскар мукофотига номзод бўлмоқда.

Фарҳодий ҳозиргача  икки марта яъне " Фурушанда" ёки  " Сотувчи" ва " Жудоий" ёки " Ажралиш" номли фильмлари учун халқаро Оскар мукофотига сазовор бўлган.

Бу йил " Оскар мукофотининг энг яхши халқаро фильм номинациясида 93 мамлакат вакиллари қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди биринчи босқичда 15 та фильм қисқа рўйхатга кирди , 78 фильм танловдан четда қолди.

Барча йўналишлар бўйича " Оскар" номзодлари жумладан 5 та халқаро фильм  2022- йил 8-февралда эълон қилинади ва Академия мукофотлари кейинги йил 27 март кунида топширилиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ